Янги

Давлат органлари карантин бўйича саволларга жавоб берадилар - 7

16.04.20
Сўм курсининг кескин тушиб кетиши эҳтимоли қандай? Бугунги кунда карго хизматларидан – ишлаб чиқариш учун хом ашё етказиб бериш учун аэропортнинг юк ташиш хизматидан фойдаланиш мумкинми? Қаерга ва кимга мурожаат қилиш керак? Иш берувчи карантин даврида ходимларни навбатчиликка жалб этишга ҳақлими? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида.

Кимларга фаолиятини тиклашга рухсат берилди

16.04.20
Республика махсус комиссияси ва Махсус штаб 2020 йил 14 апрелда карантин бўйича янги қарор қабул қилишди. Баъзи чеклов чоралари кучайтирилади, бошқалари – юмшатилади. Бу ҳақда buxgalter.uz шарҳида батафсил ўқинг.

ҚҚСни экспортчиларга қайтариш таомили соддалаштирилди

14.04.20
Бу ҳақда Солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар берди. ҚҚСни қайтариш тўғрисидаги мурожаатни ДСҚга солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан юбориш лозим. Уни кўриб чиқиш муддати 3 кунгача қисқартирилди. Шунингдек, жараённи тезлаштириш учун мазкур масала бўйича ишчи гуруҳи таркиби ҳам кенгайтирилди.

Марказий банк нақд пул айланмасини қисқартиради

14.04.20
Марказий банк фуқароларга пенсия ва иш ҳақи тўловларини тўлиқ ҳажмда банк карталарига амалга ошириш тўғрисида хабар тарқатди. Мазкур чора коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш мақсадида Республика махсус комиссияси тавсиясига асосан кўрилмоқда.

Давлат органлари карантин бўйича саволларга жавоб берадилар - 6

14.04.20
Жамоатчилик ишлари жамғармаси томонидан ишсиз қолганларга иш ҳақи тўлаб бериладими? Раҳбар карантин даврида ишлашга мажбурлаётган бўлса, нима қилиш керак? Хусусий тиббиёт клиникалари ходимлари шахсий автомобилларидан фойдаланишлари мумкинми? Жисмоний шахслар коммунал хизматлар бўйича қарзларини қандай сўндиришлари мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоблар – buxgalter.uz нинг тўплам материалида.

Масофадан хизматлар ва агрегаторлар

14.04.20
Карантин даврида масофадан хизматлар ва уларга мўлжал олиш имконини берадиган агрегаторларга талаб юқори. Ушбу мавзудаги барча сўнгги янгиликларни buxgalter.uz қулай жадвалга йиғди.

Инқироз даврида иш ҳақи қандай тўланади? Бунинг учун бизнесга қандай кўмак зарур?

13.04.20
Ўринли савол – ходимларга иш ҳақи қайси маблағлардан тўланади, солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш учун бизнесга давлат кўмаги зарур бўлади. Buxgalter.uz ўтказган сўров натижалари шуни кўрсатдики, компаниялар сотувлар сезиларли даражада қисқаришига олиб келадиган қийинчиликларни бошдан кечиришда давом этмоқдалар. Портал ўқувчилари уларга айнан қандай кўмак зарур, деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилдилар.

Давлат бизнесга қандай ёрдам бериши мумкин

13.04.20
10 апрель куни Молия вазирлиги томонидан «Norma» компанияси кўмагида ташкил этилган видеоконференцияда ушбу мавзуда суҳбат ўтказилди. Молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тадбиркорлар билан ишлаб чиқариш ва сервис корхоналари фаолиятида карантин сабабли юзага келган муаммолар ва уларни ҳал этиш имкониятларини муҳокама қилди.

Бизнес учун «бевосита мулоқот» телефонлари

10.04.20
Buxgalter.uz карантин даврига тақдим этилган имтиёз ва преференцияларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар олиш ҳамда қўллаб-қувватлаш чоралари юзасидан ўз таклифларини билдириш мумкин бўлган хизматларнинг боғланиш маълумотларини жадвалга йиғди.

Йўлдаги машиналар сони янада камаяди

10.04.20
8 апрель куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан навбатдаги қарор қабул қилинди.