Янги

Электрон ҳисобварақ-фактурага ўтишда зиддиятлар ва муаммоли масалалар

28.11.19
Бухгалтерлар “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомда зиддиятлар мавжуд, деб ҳисоблайдилар. Уларни батафсил кўриб чиқамиз.

Онлайн-НКМни рўйхатдан ўтказиш учун географик координаталар зарур. Уларни қаердан олса бўлади

28.11.19
Ниҳоят онлайн-НКМ ва виртуал кассага нисбатан аниқ қоидалар пайдо бўлди! Вазирлар Маҳкамасининг 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан узоқ кутилган талаблар ва тартиб-таомил масалалари тасдиқланди. Янги аппаратлар сотиб олмасдан, эскиларини модернизация қилса бўладими? Янги технологияларга қачон ва қандай ўтиш мумкин. Барча тартиб-таомил босқичлари аниқ тартибга солинганми? Қабул қилинган ҳужжатда ушбу саволларга жавоб излаймиз.

5 декабргача бухгалтер нима қилиши керак

28.11.19
5 декабрь: 2019 йилнинг ноябрида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни (СК 188-моддаси 1-қисми).

ДСҚ кирим қилинмаган маҳсулот билан маркировкалаш ёрдамида курашади

28.11.19
Декабрь ойида маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси бошланади. Солиқчилар уни ишга туширишдан олдин қайта ишлашга улгуриш учун тизимни амалда синаб кўришади. Ҳозир қандай тафсилотлари маълум? Биз сиз учун босқичма-босқич режани тайёрладик.

2021 йил 1 январгача кимлар онлайн-НКМга ўтади ва солиқ имтиёзига эга бўлади

28.11.19
2021 йил 1 январгача онлайн-НКМ ёки виртуал кассага ўтган тадбиркорларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи, ЯСТ ёки қатъий белгиланган солиқ суммасини ҳар бир онлайн-НКМни харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, бироқ БҲМнинг ўн бараваридан кўп бўлмаган миқдорга камайтириш ҳуқуқи берилади. Лекин ҳозирданоқ онлайн-НКМга ўта олмайсиз.

Молия вазирлиги аудиторлар малакасини ошириш курсининг янги дастурини тасдиқлади

27.11.19
Аудиторлар малака сертификатини олган йилнинг кейинги йилидан бошлаб ҳар йили 40 соатлик дастур бўйича малака ошириш курсларини ўтиши шарт. Молия вазирлиги курснинг янги дастурини тасдиқлади. Унда МҲХС ва АХС алоҳида қоидаларини амалиётда қўллашдаги муаммоли масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.

Сиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми?

25.11.19
ДСҚ солиқ тўловчининг шахсий кабинетлари орқали Humo тўлов тизими терминаллари фойдаланувчиларини мазкур тизимнинг афзалликлари ва терминалнинг тўлақонли ишлаши учун жавобгарлик ҳақида хабардор қилди.

Шахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади

22.11.19
Сўнгги вақтларда бухгалтерлар ўзларининг солиқ тўловчининг шахсий кабинетида ўзгаришларни кузатишмоқда. У ерда ҳадеб янги тугмалар ва янги функциялар пайдо бўлади, одатий тугмалар қайта гуруҳланади. Баъзан бу зарур сервисни излашни қийинлаштиради. Хўш, солиқ тўловчининг кабинетида нима рўй бермоқда?

Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади

22.11.19
Давлат органларига давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари, шу жумладан, объектларнинг қийматини баҳолаш натижалари юзасидан низолашиш тақиқланди. Бу Президентнинг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади

22.11.19
Юридик шахслар даъво аризаси ва унинг иловаларини иқтисодий судга электрон тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборишлари мумкин. Бу ва бошқа чоралар Президентнинг “Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган. Асосий янгиликларни келтирамиз: