Янги

Электрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади?

21.11.19
“Ҳисобварақ-фактура санаси” юзасидан савол тегишли ҳисобот даврларида даромад ва харажатни тан олиш, солиқ солиш учун ниҳоятда муҳим. Бироқ ЭҲФ тизимининг техник хусусиятлари бунга аниқ жавоб бермайди.

2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди

20.11.19
Улар Давстатқўмнинг қарорига илова қилинади ва қўмитанинг расмий сайтида жойлаштирилган.

1-NH shakli статистика ҳисоботи шакли ўзгарди

19.11.19
2019 йил ноябрь ойи учун 1-NH shakli “Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида ҳисобот” давлат статистика ҳисоботи шаклига тузатишлар киритилди. Ўзгартиришларга 1 сентябрдан бошлаб ЭКИҲ ўрнига МҲЭКМ (634 880 сўм) киритилганлиги сабаб бўлди.

2020 йилда қўшимча дам олиш кунлари қанча бўлади

18.11.19
Президентнинг 14.11.2019 йилдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

Солиқчилар энди сизни видеотасвирга олишади

18.11.19
Солиқ тўловчи фаолияти амалга ошириладиган жойда барча турдаги текширувларни ўтказишда ДСХО видеотасвирга олади. Далилларни қайд этишнинг бундай усули муҳокама учун эълон қилинган Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган (ID-10194). Уни батафсил кўриб чиқамиз.

25 ноябргача учта ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлаш лозим

15.11.19
Жорий йилнинг ноябрь ойидаги солиқ календарининг яқинлашиб келаётган «қизил» саналари ҳақида ҳурматли бухгалтерларимизга эслатиб ўтамиз.

Норезидентдан олинган фоизсиз қарзга солиқ солинадими?

15.11.19
Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси маҳаллий корхоналар томонидан Ўзбекистон норезидентларидан олинган фоизсиз қарзларга солиқ солиш масаласини тушунтирди.

ЭҲФга ўтиш бўйича 27 та долзарб масала

15.11.19
ЭҲФ операторларидан бири, «Didox» тизимини тақдим этувчи «Venkon» компанияси ташкил этган семинарда электрон ҳисобварақ-фактураларни амалда қўллашнинг муаммоли масалалари корхона раҳбарлари ва бухгалтерлари томонидан муҳокама қилинди. Семинарда ДСҚ, ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ вакиллари, «Norma» МЧЖ ва «Менталист» ўқув маркази экспертлари иштирок этдилар.

Енгил саноат корхоналарига қандай солиқ имтиёзлари тақдим этилади?

15.11.19
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш учун тақдим этди (ID-10142). Енгил саноат корхоналари учун фойда солиғи, ЖШДС ва мол-мулк солиғи бўйича қўшимча солиқ имтиёзларини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Бартерга тақиқ қачон бекор қилинади?

14.11.19
Бартер операцияларидан бутун дунёда кенг фойдаланилади. Бироқ Ўзбекистонда бартер: 1996 йилдан бошлаб мамлакат доирасида тақиқланган - экспорт ва импорт қилишга рухсат этилган, юқори ликвидли товарлар бундан мустасно.