Ҳисоботлар ўз вақтида топширилмаганлиги учун санкциялар кўпайди

preview

Янги СКда солиқ ҳуқуқбузарликлари тури анча кўпайди, демак, жарима санкциялари сони ҳам ошди.

Хўш, 2020 йилда тадбиркорлар ҳисобот топшириш ва солиқларни тўлашни кечиктирсалар, бу нимага сабаб бўлади?

Нималар ўзгарди?

Ўтган йили, бухгалтер ҳисобот топширишни кечиктирган тақдирда, қоидага кўра, уни солиқ инспекциясига чақириб, мансабдор шахс сифатида маъмурий жаримага тортишарди .  Энди эса мансабдор шахсга нисбатан жаримадан ташқари корхонанинг ўзига ҳам жарима солинади. Ҳисобот юзасидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 1% миқдорида, лекин тўланиши лозим бўлган сумманинг 10%идан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима ундирилади .

10% чекловни  тушунса бўлади: ҳисобот топширишнинг белгиланган муддатидан эътиборан 10 кундан кейин солиқ органи корхонанинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриши мумкин . Ва унинг фаолияти бухгалтер солиқ ёки молиявий ҳисобот топширмагунча музлатиб қўйилади.

Санаб ўтилган санкциялардан ташқари, солиқларни тўлаш муддатини бузганганлик учун ҳисобланадиган пеня ҳақида ҳам унутманг . Агар корхона нафақат ҳисобот топширишни кечиктирса, балки солиқни ҳам ўз вақтида тўламаса, ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня ҳисобланади ва у мажбурий тарзда ундирилади .

Ушбу вазиятда энг кўнгилсизи солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарларнинг очиқ-ошкора рўйхатларга тушиб қолади, бу эса унинг ишга доир обрў-эътиборига доғ туширади. Ушбу рўйхатлар  ҳақида бу ерда батафсил танишиш мумкин.

Якун чиқарамиз. Ўз вақтида топширилмаган ҳисобот ва тўланмаган солиқ учун қуйидагилар қўлланилиши мумкин:

  • мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима – БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (223 мингдан 669 минг сўмгача), башарти бу йил давомида биринчи ҳуқуқбузарлик бўлса;
  • корхона учун жарима – ҳисоботда кўрсатилган ва тўланиши лозим бўлган сумманинг 1%дан 10%игача;
  • ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня – солиқнинг тўланмаган суммасининг МБ қайта молиялаш ставкасининг 1/300 га тенг фоизи;
  • ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш – солиқ инспекцияси қарорига асосан ҳисобот топширилган пайтга қадар, бироқ 10 кундан кўп эмас. 10 кундан ортиқ бўлса – суд қарорига асосан;
  • корхонани ҳуқуқбузарларнинг очиқ-ошкора рўйхатига киритиш – Солиқ соҳасида жамоатчилик назорати сайти.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Ҳисобот топшириш муддатларини диққат билан кузатинг ва уларни ўз вақтида солиқ хизматига юборинг. Бунда бизнинг “эътиборли саналар” тўғрисидаги материалларимиз сизга ёрдам беради. Ҳисоботни юбориш асносида у қайта ишлашга қабул қилинганлигини албатта текширинг. Ҳисоботнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборот акс этган саҳифаларнинг скриншотини олинг.

 Сиз учун махсус солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича барча ўзгартиришларнинг солиштирма жадвалини тайёрладик:

СОЛИҚҚА ОИД ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТУРЛАРИДА ЎЗГАРТИРИШЛАР

 Илгари

Ҳозир 

Солиқ органларида ҳисобга қўйишдан бўйин товлаш

Илгари БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача, бироқ ўша даврда олинган тушумнинг 10%-50%идан кам бўлмаган миқдорда жарима назарда тутилган эди

 Энди жарима миқдори ҳисобга қўйиш турига боғлиқ

  • корхона ёки солиқ солиш объекти жойлашган ерда - 1 дан 2 млн. сўмгача;
  • чет эл доимий муассасаси – олинган даромадларнинг 10%и, бироқ 10 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда;
  • якка тартибдаги тадбиркор - олинган даромадларнинг 10%и, бироқ 1 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда;
  • ҚҚС тўловчи сифатида - олинган даромадларнинг 5%и, бироқ 5 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорда.

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаганлик 

Фақат мансабдор шахс учун жавобгарлик назарда тутилган эди

Энди мансабдор шахс жазога тортилади, шунингдек корхонага нисбатан санкциялар қўлланилади

Ушбу ҳуқуқбузарлик учун ҳар бир кечиктирилган кунга ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган солиқ суммасининг 1%и, бироқ 10%идан кўп бўлмаган миқдорда жарима назарда тутилган.

Солиқларни тўлаш ҳам кечиктирилган тақдирда, шунингдек, пеняни тўлаш лозим бўлади

 Камерал назорат/текширув доирасида талабномага жавоб мавжуд эмаслиги

Корхонанинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб турилган

Мансабдор шахсга жарима солинган

Мавжуд санкцияларга нисбатан корхонага солиқ аудитини тайинлаш қўшилди

 НКМ ва терминални қўллаш тартибини бузиш 

 Қуйидагилар учун жавобгарлик назарда тутилган эди :

  • НКМ ва терминални ишлатмасдан савдони амалга ошириш;
  • Харидорга чек бермаслик;
  • техник талабларга жавоб бермайдиган НКМдан фойдаланганлик

 Мавжуд ҳуқуқбузарликлар қуйидагилар билан тўлдирилди :

  • тўловни терминал орқали қабул қилишдан бош тортиш - 5 млн. сўм;
  • солиқ органларида рўйхатдан ўтказилмаган НКМни қўллаган ёки сотиб олувчига тўлов ҳужжатларини берган ҳолда савдони амалга оширганлик - 7 млн. сўм;
  • бошқа шахс номига расмийлаштирилган терминалдан фойдаланганлик - 20 млн. сўм. 

 ЯТТ томонидан даромадлар ва харажатларни ҳисобга олишнинг бузилиши 

 Солиқ кодекси бундай ҳуқуқбузарликни назарда тутмаган эди

 

 Солиқ органларида рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш китобини юритмаган тақдирда якка тартибдаги тадбиркор учун жавобгарлик жорий этилади

Жарима миқдори 500 минг сўм. 

Солиқ базасини яшириш ёки камайтириб кўрсатиш 

 Қуйидагилар учун жавобгарлик назарда тутилган эди:

  • кирим қилинмаган товарларни сақлаш;
  • реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳужжатларда экс эттирмаганлик;
  • реализация қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатлар алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги;
  • ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги

 Мавжуд ҳуқуқбузарликлар қуйидагилар билан тўлдирилди :

  • юкларни товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд сохта ҳужжатлар бўйича ташиш;
  • қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш;
  • НКМ дастурига ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш;
  • фойдаланилмаган моддий харажатларни фойдаланилган деб, ишлаб чиқариш ҳисоботига қўшиш;
  • ҳисобот даври учун сотиш ҳажмини ва даромадни қасддан камайтириш;
  • моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини лимитларни ва амортизациясини сунъий равишда ошириш; нормативларни нотўғри қўллаш;
  • ходимларнинг ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида яшириш;
  • ходимларнинг ҳақиқий сонини акс эттирмаганлик;
  • реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича акс эттириш.

Ушбу ҳуқуқбузарлик турлари учун камайтирилган солиқ базаси суммасининг 20%и миқдорида жарима солинади

 Солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик

 Солиқ нотўғри ҳисоб-китоб қилинганда етишмаётган сумма қўшимча ҳисобланган тақдирда унга пеня ҳисобланган.

Солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаган тақдирда мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган

Шунингдек, энди тўланмаган солиқ суммасининг 20%и миқдорида жарима солинади 

ҚҚСни акс эттиришда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришдаги ҳуқуқбузарликлар 

 Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришда хато учун алоҳида жавобгарлик мавжуд эмас эди. Уларга бухгалтерия ҳисобини юритиш тартибини бузиш сифатида қаралган. Бунинг учун мансабдор шахснинг маъмурий жавобгарлиги назарда тутилган эди

 Ҳисобварақ-фактурада ҚҚСни акс эттириш алоҳида ҳуқуқбузарликка ажратилди :

  • ундан озод қилинган товар ва хизматларга;
  • ҚҚС тўловчи ҳисобланмайдиган етказиб берувчилар томонидан реализация қилишда. 

Етказиб берувчилар учун ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасининг 20%и миқдорида жарима назарда тутилган. Бундан ташқари, етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқни тўлаши шарт

Трансферт нархни белгилашда солиқларни тўламаслик

 Ўзаро алоқадор тарафлар ўртасидаги битимларда шаклланадиган,ушбу битимлар учун ўртача  нархдан фарқ қиладиган нарх тушунчаси мавжуд бўлмаган

 Қасддан нарх камайтирилганда ўзаро алоқадор тарафлар ўртасидаги битимлар бўйича солиқ тўлиқ тўланмаганлиги учун жавобгарлик жорий этилади. Камайтирилган суммага қўшимча солиқ ҳисоблашдан ташқари корхонага тўланмаган солиқ суммасининг 40%и миқдорида жарима солинади

Назорат қилинадиган чет эл компанияси фойда улушини базага киритмаслик

 Қонун ҳужжатларида назорат қилинадиган чет эл компанияси тушунчаси назарда тутилмаган эди

 Назорат қилинадиган чет эл компанияси тушунчаси, шунингдек  унинг фойда улуши солиқ базасига киритилмаганлиги натижасида солиқни тўламаганлик учун жавобгарлик жорий этилмоқда

  

Альберт САФИН,

юридик масалалар бўйича «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Солиқ назорати Солиқ назорати Солиқ назорати /uz/publish/doc/text157665_hisobotlar_uz_vaqtida_topshirilmaganligi_uchun_sankciyalar_kupaydi