Янги

СКнинг янги таҳрири: ЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ

11.09.19
Ягона ижтимоий тўловнинг номи янги Солиқ кодекси лойиҳасида ижтимоий солиққа ўзгартирилди. Номи ўзгаргани билан ЯИТ солиғини солиш тизими ўзгармади.

Кимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади ?

11.09.19
Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида белгиланган лимитлардан ортиқча сув ишлатилган ҳолда, ортиқча ишлатилган сув ҳажми учун белгиланган ставкаларнинг беш баробари миқдоридаги ставкалар қўлланилиши назарда тутилган.

СКнинг янги таҳрири: ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди

11.09.19
Солиқ кодексининг янги таҳрири лойиҳасида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ўзгартиришлар киритилмайди.

СКнинг янги таҳрири: ЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади

11.09.19
Ягона ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғи таркибига киритилди. Бу янги Солиқ кодекси лойиҳасида белгиланган.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади

11.09.19
Солиқ кодексининг янги таҳририда ер ва ягона ер солиқларининг бирлаштирилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулк солиғини тўловчилар бўлади.

СКнинг янги таҳрири: Якка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди

11.09.19
ЖШДС бўйича солиқ солиш тизими Солиқ кодекси лойиҳасида сақлаб қолинган.

СКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади

11.09.19
Солиқ кодексининг лойиҳасида фойда солиғи бўйича бир қатор муҳим янгиликларназарда тутилган. Имтиёзлар бекор қилинмоқда, чегирилмайдиган харажатлар рўйхати кенгайтирилмоқда, солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳига солиқ солиш жиҳатлари батафсил баён этилган.

СКнинг янги таҳрири: ҚҚС ва унинг янги қоидалари

11.09.19
Солиқ кодексининг лойиҳаси ҚҚС бўйича солиқ солиш тизимини сақлаб қолади. Бунда 2019 йилнинг бошидан амал қилиб келган солиқни соддалаштирилган тартибда ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби чиқариб ташланди.

Қайси бирини танлаган маъқул: виртуал кассаними ёки онлайн НКМ

10.09.19
Сентябрь ойида ПФ-5813-сон Президент Фармони чиққанидан кейин мазкур масала товарларни нақд пулга ва банк карталари орқали реализация қиладиган тадбиркорлар учун энг муҳим масалалардан бири бўлди. Уларни биргаликда кўриб чиқамиз.

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса – тадбиркор танловига кўра

09.09.19
Савдо (хизмат кўрсатиш) шохобчаларида аҳоли билан нақд пулда ёки банк пластик карталари орқали амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига онлайн режимида узатиб бориш функциясига эга бўлган маълумотлар алмашинуви платформаси – виртуал кассалар онлайн-НКМ қаторида жорий этилади.