Янги
27.08.19
2019 йил 1 июлдан бошлаб харидорлар ушбу солиқни тўламайдиганларнинг ҳисобварақ-фактурасида кўрсатилган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмаслар. Бу қоида амалиётда қандай қўлланилиши ҳақида ДСҚ камерал назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Ибрагимов сўзлаб берди.
27.08.19
Давлат солиқ қўмитасида Президентнинг 26.06.2018 йилдаги "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3802-сон қарори билан ташкил этилган Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг расмий очилиш маросими ўтказилди.
22.08.19
knigi.uz интернет-дўкони навбатдаги байрам акциясини эълон қилди. Иккита ва ундан ортиқ китобни ягона тўлов киритиб олган ҳар бир харидорга учинчи китоб совға қилинади.
19.08.19
Ҳозир бухгалтерларда июль ойи учун ҳисобот топширишнинг қизғин палласи. Уларнинг баъзилари билан ўтказилган мини-сўров солиқ ҳисоботини тўлдириш ва топшириш умуман меъёрда ўтаётганлигини кўрсатди.
16.08.19
my.soliq солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида бу ҳақда хабар беради.
16.08.19
Ўзбекистон ва хорижий давлатлар ўртасида иккиёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим қоидаларини қўллаш мақсадида, юридик ёки жисмоний шахснинг резидентлиги давлатидаги доимий жойлашуви далилини расмий тасдиқлаш учун тегишли давлатнинг ваколатли органлари томонидан резидентлик сертификати берилади.
16.08.19
Жорий йилнинг август ойидаги солиқ календарининг яқинлашиб келаётган «қизил» саналари ҳақида ҳурматли бухгалтерларимизга эслатиб ўтамиз.
14.08.19
«Norma» ПРМ «Кадрлар ишини юритиш» курсига таклиф этади. Машғулотлар 19 дан 23 августгача ўтказилади.
13.08.19
Президентнинг 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармони билан белгиланишича, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб товарларни импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари, товарларни (ишларни, хизматларни) сотишдан тушум миқдоридан қатъи назар ҚҚС тўловчилари ҳисобланадилар. Ушбу нормани қўллашда кўп саволлар юзага келмоқда. buxgalter.uz илтимосига кўра саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов жавоб беради.
13.08.19
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар ишлаб чиқилди. Ҳужжат барча келишувлар ва ҚҲТБТ порталида муҳокамадан ўтди.