Янги
29.11.23
23.11.2023 йилдаги 619-сон ВМҚ билан шаҳарсозлик соҳасида лицензиялаш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ҳужжат 2023 йил 25 ноябрдан кучга кирди.
28.11.23
Янги ой бошланиши билан миллий қонунчиликка киритилган ўзгартиришларнинг янги тўплами кучга киради. Buxgalter.uz декабрь ойининг энг муҳим янгиликлари шарҳини тақдим этади.
17.11.23
17 ноябрь куни Президент томонидан Фармон имзоланди, унга асосан 1 декабрдан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7 фоизга оширилади. Шунингдек, МҲЭКМ ва БҲМ ҳам оширилади.
15.11.23
Президент томонидан “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Ҳужжатнинг асосий қоидалари – бизнинг шарҳимизда.
09.11.23
Энди кўрсатилган хизматлар экспорти ёки импорти тўғрисидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда киритилган бўлиши керак. Илгари бир кунлик муддат белгиланган эди.
Ушбу ўзгартириш Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ва уни назорат қилиш тартиби тўғрисида низомда нимани ўзгартириши ва янги нормани инобатга олган ҳолда қандай ишлаш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “TRI-S-Audit” аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди:
02.11.23
Барча давлат мулки объектларини савдога чиқариш, аукционлар ва уларнинг натижалари тўғрисида ахборот жойлаштириладиган Портал яратилади. Ушбу тизим солиқ органларининг ахборот тизимига интеграция қилинади.
ВМнинг Портални ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги 2023 йил 28 октябрдаги 572-сон қарори қабул қилинди.
27.10.23
1 ноябрдан бошлаб қонун ҳужжатларига навбатдаги ўзгаришлар тўплами кучга киради. Buxgalter.uz шарҳида – муҳим янгиликлар ҳақида.
24.10.23
Онлайн-НКТнинг сотиш чекларида йўл қўйилган техник хатоларни тузатиш мумкин бўлган муддат ўзгартирилди. У 10 кунга – сотиш чеки шакллантирилган ой учун ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботини топшириш санасига қадар узайтирилди.
Чекларни тузатишда эса алоҳида ҳолларда солиқ базасига тузатиш киритиш учун СКнинг 257-моддасида белгиланган муддатларга риоя қилинади.
Ўзгартиришлар ВМнинг 18.10.2023 йилдаги 548-сон қарори билан киритилди.
23.10.23
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчи ҚҚС, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини автоматик равишда шакллантиришни танлаши мумкин бўлади. Тегишли Низом 18.10.2023 йилдаги 548-сон ВМҚ билан тасдиқланган.
27.09.23
Навбатдаги ўзгаришлар тўплами янги ой бошланиши билан кучга киради. Тадбиркорлар учун энг муҳим янгиликларни биз buxgalter.uz тўпламида санаб ўтдик.