Янги
14.08.25
Иқтисодиёт ва молия вазирининг 11.08.2025 йилдаги 3659-сон буйруғи билан божхона органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати ва тарифлари тасдиқланди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:
13.08.25
11.08.2025 йилда Президент Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор матни ҳали расман эълон қилинмаган, аммо эълон қилинган шартлар кичик бизнес учун жуда жозибали кўринади ва тадбиркорларнинг хатти-ҳаракатларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
11.08.25
2025 йил 1 сентябрдан «Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-190 сон Президент қарори асосида дорихоналарга лицензия талаблари қўшилади ва назорат кучайтирилади.
11.08.25
Президентнинг 04.08.2025 йилдаги ПФ-126-сон Фармони қабул қилинди, у иш ўринларини захира қилиш тартиби ва иш берувчиларни текшириш ёндашувини ўзгартиради. Ушбу ва бошқа ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот – buxgalter.uz шарҳида.
07.08.25
Ўзбекистонда йил бошидан буён товар ва хизматларни ихтиёрий экологик белгилашнинг ягона тизими – «Yashil belgi» («Яшил белги») изчил равишда жорий этилмоқда. 2026 йил январидан бошлаб "яшил" сертификатнинг мавжудлиги компанияларга давлат харидларида иштирок этишда афзалликлар беради.
05.08.25
Тадбиркорлар божхона билан низоларни судгача ҳал қилиш имкониятига эга бўлди. 28.07.2025 йилдаги 470-сон ВМҚ билан божхона соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича Апелляция кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди. Buxgalter.uz шарҳини ўқинг:
05.08.25
Тадбиркорлик субъектларига туташ ҳудудлардан мавсумий фойдаланишни соддалаштириш тўғрисида 31.07.2025 йилдаги 478-сон ВМҚ қабул қилинди. Тадбиркорларга ўз биноларининг ёнидаги участкаларни – савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар учун ижарага олиш осонлашади.
01.08.25
"Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун "Олди-сотди шартномаси бўйича товарни топшириш муддатини бузиш"га оид янги 121-модда билан тўлдирилди.
29.07.25
МҲТЭКМ ва БҲМ оширилмоқда, озиқ-овқат маҳсулотларига мажбурий техник регламентлар ва стандартлар бекор қилинмоқда, эконазорат инспекторлари текширувни дарҳол, олдиндан рўйхатдан ўтказмасдан, баъзи қоидабузарликлар содир бўлганда бошлаш ҳуқуқига эга бўлди...
1 августдан Ўзбекистондаги шу ва бошқа янгиликлар ҳақида батафсил – buxgalter.uz шарҳида.
28.07.25
Янги йилдан бошлаб ТЭФЖМС (транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш) полислари нархи ошади ва суғурта қопламаси кўпаяди. Суғурта бозорида ўзгаришлар, шунингдек, автомобиль эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун янги нормалар қабул қилинди.