Янги
11.09.23
ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома энди фақат солиқ тўловчи сохта ёки товарсиз битимларни амалга оширганлиги аниқланган ҳолатларда тўхтатиб турилади.
Қолган барча ҳолатларда ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиб-таомили Президентнинг 04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарори билан бекор қилинди.
Янгиликларни Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари тушунтириб бердилар.
06.09.23
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да (04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарор) тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар назарда тутилган. Улар жумласида маблағлари етарли бўлмаганлар учун кредитларни сўндиришнинг янги тартибини жорий этиш, имтиёзли кредитларнинг ҳар хил турлари мавжуд. Демак, бизнес қандай қўллаб-қувватланиши ҳақида – бизнинг шарҳимизда.
06.09.23
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди. Унда солиқ органларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор берилган. Белгиланган вазифалардан кўпи амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар ушбу ишнинг натижасини кўришмоқда.
31.08.23
Сентябрь ойида қонунчиликка киритиладиган ўзгартиришларнинг навбатдаги пакети кучга киради. Buxgalter.uz янгиликлар тўпламини тақдим этади.
25.08.23
2023 йил 22 августдан махсус Низомга солиқ тўловчиларни ихтиёрий тугатишда солиқларга доир хулоса беришга тааллуқли ўзгартириш ва қўшимчалар кучга кирди.
19.08.2023 йилдаги 400-сон ВМҚда назарда тутилган янгиликлар ўз ташкилотини ихтиёрий тугатаётган тадбиркорларнинг солиқ маслаҳатчилари билан ҳамкорлигини қандай ўзгартириши ва бунда нимани кўзда тутиш кераклигини buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
17.08.23
2022 йилнинг ноябрь ойида Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш тўғрисидаги Президентнинг ПФ-244-сон Фармони қабул қилинди. 14.08.2023 йилдаги 382-сон ВМҚ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармондаги янгиликлар билан мувофиқлаштирди.
14.08.23
Давлат хизматлари марказлари тугатиш бўйича хизматларни кўрсатиш чоғида бошқа ваколатли давлат органлари билан мулоқот қилганда идоралараро ўзаро ҳамкорлик ахборот тизимларидан фаолроқ фойдаланади. Бу тадбиркорларни баъзи сарсонликлардан ҳалос қилади. Тафсилотлар 09.08.2023 йилдаги 348-сон ВМҚда.
11.08.23
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беришда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Янги ставкалар 2023 йил 1 ноябрдан кучга киради.
Айрим тўловлар 2 баравардан ортиқ оширилади.
09.08.23
Вазирлар Маҳкамасининг 04.08.2023 йилдаги “Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 332-сон Қарори қабул қилинди.
08.08.23
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди (03.08.2023 йилдаги 331-сон ВМҚ). Агросубсидиялар аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Уларни олиш механизми – Buxgalter.uz шарҳида.