Янги
22.04.22
Вазирлар Маҳкамаси чет эллик мутахассислар учун “IT-визалар” жорий этилиши муносабати билан қатор НҲҲларга ўзгартиришларни тасдиқлади. Бу чет эллик мутахассисларга қандай имкониятлар бериши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.
22.04.22
2022 йил 21 апрелда “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-113-сон Фармон кучга кирди. Ҳужжат 6 та рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олишга қўйилган айрим талабларни бекор қилади (20.04.2022 йилдаги ПФ-113-сон Фармонга 3-илова):
21.04.22
20 апрель куни солиқ ҳисоботининг янги шакллари тасдиқланди. ДСҚ ўзининг Телеграм-каналида йўриқномани (матнли ва видео) эълон қилди, у сизга шаклларни тўлдириш чоғида хатога йўл қўймасликка ёрдам беради.
19.04.22
Президентнинг 15.04.2022 йилдаги ПҚ-208-сон қарори билан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда 1 кв. метрнинг энг кам қиймати тўғрисидаги талабни қўллаш зарур бўлган объектлар рўйхатига тузатиш киритилди.
19.04.22
2022 йил 12 апрелда ниҳоят Сенат томонидан олти ой олдин маъқулланган «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги ЎРҚ-763-сон Қонун қабул қилинди. «Банкротлик тўғрсида»ги Қонун эса унинг қабул қилиниши билан ўз кучини йўқотди. Янги НҲҲ банкротлик амалиётида нималарни ўзгартириши ҳақида - buxgalter.uz шарҳида.
18.04.22
2022 йил 13 апрель куни Президент томонидан ПФ-105-сон Фармон имзоланди, унга кўра «Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида»ги ПФ-616-сон Фармонга тузатишлар киритилади. Қандай ўзгаришлар бўлди?
11.04.22
Президентнинг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони билан айрим солиқ ва божхона имтиёзлари бекор қилинди. Илгари солиқ тўловчиларнинг чекланган доирасига берилган бошқа имтиёзлар эса тармоқнинг барча хўжалик юритувчи субъектларига татбиқ этилади. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади:
08.04.22
Президентнинг 07.04.2022 йилдаги “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан муҳим ўзгартиришлар киритилмоқда:
08.04.22
Молия вазирлиги томонидан Бюджет ҳисобининг стандарти (13-сонли БҲС) «Консолидациялашган молиявий ҳисоботлар» тасдиқланди (АВ рўйхат рақами №3361, 1.04.2022 й.). Стандарт 2023 йил 1 январдан кучга киради.
06.04.22
2023 йил январда Тошкент ва Самарқанд халқаро аэропортлари ҳудудида Tax-Free тизимининг ҚҚС суммасини қайтариш бўйича дастлабки тажриба шохобчалари очилади. 2022 йил 1 августга қадар эса ушбу тизимга кириш истагини билдирган Ўзбекистоннинг юридик шахслари билан шартномалар тузиш тартиби ва шартлари ишлаб чиқилган бўлиши керак.
НҲҲ лойиҳаси тизимга кириш шартлари билан ҚҲТБТда жойлаштирилган. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида: