Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Юқори рейтингга эга тадбиркорлар қандай имтиёзлардан фойдаланадилар
2024 йил 1 февралдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади. Рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар қўшимча имтиёзларга эга бўладилар (23.01.2024 й. ПҚ-39-сон).
Рейтинг автоматик равишда (онлайн) Солиқ қўмитасининг «Табдиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасида шакллантирилади. Баҳолаш тадбиркорлик субъектининг қонунчилик талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги маълумотларга асосланади. Ушбу маълумот идоралараро маълумотлар алмашинуви орқали платформага келиб тушади. Рейтингни юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир ҳафталик муддат ичида белгиланади.
Рейтинг натижалари Савдо-саноат палатаси сайтида эълон қилинади.
Рейтинг натижаларига кўра тадбиркорлар қуйидаги тоифаларга бўлинади:
- «ААА», «АА» ва «А» – юқори барқарорлик рейтинги;
- «ВВВ», «ВВ» ва «В» – ўртача барқарорлик рейтинги;
- «ССС», «СС» и «С» – қониқарли барқарорлик рейтинги;
- «D» – паст барқарорлик рейтинги.
Энг юқори баҳони олган ва «ААА» тоифасига киритилган тадбиркорлар:
- солиқ текширувларидан озод қилинади (жиноий ишлар доирасида ўтказиладиган текширувлар бундан мустасно);
- ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кунда текширувларсиз амалга оширилади.
4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган «АА» ва ундан юқори тоифага киритилган, бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини сотиб олган ва камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган тадбиркорлик субъектларига нисбатан:
- қолган суммага Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланишидан озод қилиш;
- бўлиб-бўлиб тўлаш муддатини 5 йилгача узайтириш ҳуқуқини бериш кўзда тутилган.
«А» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорлик субъектларига:
- солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) ортиқча тўлов суммасини 3 кунлик муддатда қайтаришади;
- товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш ҳуқуқи берилади. Ушбу имтиёзлар устав капиталида давлат улуши 50% ва ундан кўпроқни ташкил қиладиган давлат корхоналари ҳамда юридик шасларга нисбатан тадбиқ қилинмайди.
2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қўлланилади. Субсидиялар, имтиёзлар ва преференциялар бериш тартиби янгиланади.
Янги тавсияларни ўқинг:
- Катта юк ташувчи транспортларнинг автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланиши учун йиғим қандай тўланади;
- Имтиёз бекор қилинганда ҚҚСни ҳисобга олишга тузатиш қандай киритилади;
- Ваколати бўлмаган шахснинг шахсий кабинетга киргани маълум бўлса, нима қилиш керак;
- Фойда солиғи бўйича йиллик ҳисоб-китобда харажатларни қандай акс эттириш керак.