Янги
05.04.22
Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2022 йилдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сон қарори ушбу товарларни 2022-2025 йиллар давомида босқичма-босқич мажбурий рақамли маркировкалашни назарда тутади.
05.04.22
1 апрелдан бошлаб IT Park резидентлари қўшимча имтиёз ва преференцияларга эга бўлди. Идора ахборот хизмати вакилининг сўзларига кўра - “НҲҲ имзолаш босқичида, бироқ имтиёзлар амал қилмоқда”. Сўз нима ҳақида бормоқда?
31.03.22
2022 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги, шу жумладан - солиқ соҳасидаги ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Уларни norma.uz портали умумлаштирди.
31.03.22
Молия вазирлиги банк операцияларини ҚҚСга тортиш масалаларини тушунтирди: 1) ҚҚСга тортиладиган молиявий операциялар; 2) солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатига ўзгартириш киритиш; 3) ЭҲФни расмийлаштириш; 4) бошқа масалалар:
25.03.22
2022 йил 11 март куни ЎРҚ-758-сон Қонун қабул қилинди, у МЖТКнинг 175-моддасида белгиланган солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун мансабдор шахсларга маъмурий жарималар миқдорига тузатиш киритади.
16.03.22
Қонунчиликка жарима санкцияларини қўллаш билан боғлиқ ўзгартиришлар киритилди (11.03.2022 йилдаги ЎРҚ-758-сон Қонун). Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.
11.03.22
ҚҲТБТда Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат муҳитини яратиш ва инсофли солиқ тўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган. Унинг қабул қилиниши билан, битим нархи бозор нархидан фарқ қилган тақдирда ҚҚС, фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ товарларнинг/хизматларнинг бозор қиймати асосида ҳисоблаб чиқилади.
10.03.22
Buxgalter.uz 2022 йил февраль ойида қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни умумлаштирди:
10.03.22
Президентнинг 7.03.2022 йилдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони хотин-қизлар ва улар ишлайдиган ташкилотлар учун имтиёзлар тақдим этади. Хусусан, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб хусусий корхоналар ва ташкилотларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси иш берувчи томонидан эмас, балки давлат томонидан - ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади.
28.02.22
2022 йил 1 мартдан бошлаб қонун ҳужжатларидаги айрим ўзгартиришлар кучга киради: