Янги

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун – қамоқ муддати

20.05.21
«Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди. Унда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо чоралари жиддий равишда қатъийлаштирилиши кўзда тутилган. Buxgalter.uz ҳуқуқбузарларни ва уларга ёрдам берадиган мансабдор шахслар қандай жазоланишини аниқлаштирди.

Ким «ёш тадбиркор» деб ҳисобланади

12.05.21
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди 10.05.2021 йилдаги 294-сон ВМҚ. Улар якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилмайди. Батафсил – norma.uz портали шарҳида:

2021 йилда хизматлар соҳасида нималар ўзгаради

12.05.21
Президент томонидан 11 май куни “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари ва 2021 йилга мўлжалланган “йўл харитаси”ни белгилайди. Тафсилотлар norma.uz портали шарҳида:

Қандай қилиб ички аудитор сертификатини имтиҳонсиз олиш мумкин

12.05.21
5 май куни ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди ВМҚнинг 05.05.2021 йилдаги 280-сон қарорига 1-илова. Тавсилотлар buxgalter.uz шарҳида:

Шартномаларни рўйхатга олиш учун портал, электрон ишончномалар ва онлайн-НКМ соҳасида ўзгаришлар

03.05.21
Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги, Тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Шунингдек, онлайн-НКМ ва виртуал касса тизимига навбатдаги ўзгартиришлар киритилди. Buxgalter.uz 28.04.2021 йилдаги 249-сон ВМҚдан бухгалтер учун энг муҳим жиҳатларни ажратиб кўрсатди:

Ўсимлик ёғи импорти ҚҚСдан озод этилди

03.05.21
2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда қуйидагилар ҚҚСдан озод қилинади: • республика ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш; • ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма (29.04.2021 йилдаги ЎРҚ-689-сон Қонун).

Банк маҳсулотларида яширин комиссиялар энди бўлмайди

29.04.21
Кредит олувчилар фақат кредит мажбуриятларини бажариш босқичида билишлари мумкин бўлган яширин комиссиялар ва қўшимча йиғимлар ўтмишда қолади. Марказий банк банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида лойиҳа (ID-43462) ишлаб чиқди.

Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи учун вақтинчалик солиқ имтиёзлари жорий этилади

26.04.21
2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, сояни олиб кириш, шунингдек ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси ҚҚСдан озод қилинмоқда.

1 майдан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари амал қилишни бошлайди

26.04.21
2021 йил 21 апрел куни Президент томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган ПҚ-5087-сон қарор имзоланди. Унинг қабул қилиниши билан нима ўзгариши ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Агар сиз ёш тадбиркор бўлсангиз, давлат томонидан қўллаб-қувватланасиз

26.04.21
20 апрель куни Президент томонидан “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Иш берувчига 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтаришдан ташқари, ҳужжат бошқа преференцияларни ҳам ўз ичига олади: