Бухгалтер 2022 йил февраль ойида қабул қилинган қандай НҲҲ ҳақида билиши керак

preview

Buxgalter.uz 2022 йил февраль ойида қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни умумлаштирди: 

Т/р

НҲҲ

Нималар ўзгарди

 1

25.02.2022 йилдаги 88-сон ВМҚ «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»

2022 йил 1 мартдан юридик шахслар ва давлат органлари ўртасида «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали – фаолиятни бошлаш ва тугатиш, манзилнинг номини ўзгартириш, манзилни ўзгартириш ва бошқа ташкилий ўзгартиришлар ҳақида ўзаро хабардор қилиш тартиби амал қилади.

Батафсил >>

 2

26.02.2022 йилдаги ПҚ-143-сон «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

Чарм-пойабзал, мўйначилик соҳаси корхоналари, чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун кўзда тутилган солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача қуйидаги корхоналар учун ижтимоий солиқнинг имтиёзли ставкаси 1% миқдорда белгиланади:

а) ишлаб чиқарувчининг ялпи тушумида болалар, аёллар ва спорт пойабзаллари, сунъий (эко) чарм, фурнитура, пойабзал қолиплари ва тагликларини ишлаб чиқаришдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври якуни бўйича камида 60%ни ташкил қилган;

б) ялпи тушумининг умумий ҳажмида пойабзаллар, чарм-атторлик маҳсулотлари ва мўйнадан тайёрланган буюмлар экспортидан тушган тушумнинг ҳажми 80%ни ташкил қилган.

Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаси корхоналарига хориждан жалб қилинадиган мутахассисларнинг ойлик иш ҳақи билан боғлиқ харажатларнинг 50%игача (Тошкент шаҳрида жойлашган корхоналар учун $1 000 эквивалентидан, республиканинг бошқа ҳудудларидагилар учун $2 000 эквивалентидан ошмаган миқдордаги қисми) қоплаб берилади.
Батафсил >>

 3

21.02.2022 йилдаги 81-сон ВМҚ «Томорқа хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисида»

2026 йил 1 январга қадар томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектлари омборхоналарни жиҳозлаш, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30%и миқдорида (150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда) субсидия олишлари мумкин.

 Батафсил >>

 4

14.02.2022 йилдаги 71-сон ВМҚ «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»

«Yerхususiylashtirish» ва «E-auksion» автоматлаштирилган тизимлари орқали қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни хусусийлаштириш ва реализация қилиш регламентлари тасдиқланди.

Батафсил >>

 5

09.02.2022 йилдаги ЎРҚ-752-сон «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

СК 483-м. белгиланган вақтинчалик солиқ имтиёзлари 2022 йил 30 апрелга қадар узайтирилди:

  • ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб киришни, ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланмани ҚҚСдан озод қилиш ;
  • умумий овқатланиш корхоналарини юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этиш .

Батафсил >>

 6

08.02.2022 йилдаги ПҚ-121-сон «Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»

Истисно тариқасида:

  • ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган озуқа экинларини экиш, йиғиш ва озуқа тайёрлаш қишлоқ хўжалиги техникалари божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ва утилизация йиғимидан озод қилинади;
  • тадбиркорлик субъектларига техника ва эҳтиёт қисмлар «эркин муомалага чиқариш» божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб ҚҚСни 180 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади.

    2023 йил 31 декабрга қадар ҚҚС тўловчиси бўлган чорвачилик хўжаликларига етиштирилган ва реализация қилинган гўштнинг ҳар бир килограмми, соғилган ва реализация қилинган сутнинг ҳар бир литри учун субсидиялар миқдори оширилди.

Батафсил >> 

 7

02.02.2022 йилдаги ПҚ-111-сон «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

Фақат электр двигатель орқали ҳаракатга келтириладиган ва йўловчилар ташиш учун мўлжалланган автотранспорт воситаларини 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга олиб киришда утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.

Батафсил >> 

Қуйидаги тавсиялар сиз учун фойдали бўлиши мумкин:

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади.

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /uz/publish/doc/text179526_buhgalter_2022_yil_fevral_oyida_qabul_qilingan_qanday_nhh_haqida_bilishi_kerak