Янги

2021 йилда солиқ солиш тартибига қандай ўзгаришлар киритилди

06.01.21
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг «Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2021 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида»ги ахборот хабари эълон қилинди (рўйхат рақами 06/04-01-02-32/3200-сон, 2020 йил 30 декабрь). Ушбу ҳужжатда нималарга эътибор берилиши ҳақида buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Давлат бюджети -2021: 5 та янгилик

29.12.20
25 декабрь куни Президент томонидан “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Buxgalter.uz солиқ тўловчилар учун энг муҳим жиҳатларини ажратди:

2021 йилда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара ставкалари қандай ўзгаради

28.12.20
2021 йил учун уй-жойни ва автотранспортни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг янги энг кам ставкалари тасдиқланди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида.

Алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш учун йиғим камайтирилади (Тошкент шаҳридан ташқари)

28.12.20
2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун алкоголли маҳсулотларни чакана сотиш ҳуқуқи учун йиғим ставкаларини белгилайди. Батафсил – buxgalter.uz шарҳида:

Қандай импорт қилинган асбоб-ускуналарни ҚҚСдан озод қилишади?

23.12.20
ҚҲТБТда олиб киришда божхона божи ва ҚҚСдан озод этиладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати муҳокама қилинмоқда. Сиз мазкур ҳужжат бўйича ўз таклифларингизни 2021 йил 1 январга қадар беришингиз мумкин.

Электрон тижоратда онлайн-НКМ қандай қўлланилади?

18.12.20
Вазирлар Маҳкамаси онлайн-НКМ ва виртуал кассалар қўлланилишини регламентловчи 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚнинг иловасига қўшимчалар киритди. Айни вақтга қадар ушбу НҲҲ мазкур қурилмаларни электрон тижоратда қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олмаган эди. Тузатишлар туфайли нималар ўзгарди?

Солиқларни тўлаш муддатлари қандай кечиктирилади?

16.12.20
Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2020 йилдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 776-сон қарори қабул қилинди. Norma.uz портали шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА ҳужжатнинг мазмунини тушунтирди:

Қайси давлат функциялари хусусий секторга ўтказилади?

10.12.20
7 декабрь куни давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга ўтказишни назарда тутадиган Президентнинг “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Батафсил - «Норма»нинг юридик масалалар бўйича эксперти, norma.uz шарҳловчиси Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида:

Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун санкциялар оширилди

07.12.20
МЖТК ва ЖКга тегишли тузатишлар 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сон Қонунда назарда тутилган. Батафсил – norma.uz шарҳловчиси, “Норма”нинг юридик масалалар бўйича эксперти Олег ЗАМАНОВнинг материалида.

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига тузатишлар киритилди

07.12.20
Вазирлар Маҳкамасининг 2.12.2020 йилдаги 763-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади. Батафсил – norma.uz шарҳдлвчиси Лола АБДУАЗИМОВАнинг материалида: