Янги

Янги БҲМС “Номоддий активлар” ўзида учта ҳужжатни бирлаштиради

22.09.20
Молия вазирлиги 7-сон БҲМС “Номоддий активлар”ни янги таҳририни муҳокама учун жойлаштирди. У қабул қилиниши билан 11-сон БҲМС “Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга харажатлар” ўз кучини йўқотади. Батафсил – “Норма” шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА материалида:

Ўзбекистон товар ва хизматларнинг ягона номенклатурасини барпо этади

18.09.20
Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган маҳсулотларнинг Ягона электрон каталогини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Бу товарлар ва хизматлар ҳисобини тизимлаштириш, маҳсулотлар ҳаракати ва таъминот занжири таҳлилини жиддий осонлаштиради. “Норма” эксперти Мирёқуб ҲАЙДАРОВ лойиҳа тўғрисида батафсил гапириб берди.

Ҳужжатлар айланиши тартибида нималар ўзгариши мумкин

16.09.20
ҚҲТБТ порталида молия вазирининг Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилган. У қабул қилиниши билан нималар ўзгариши ҳақида «Норма» шарҳловчиси Лола АБДУАЗИМОВА гапириб берди:

1 августдан нималар ўзгаради

31.07.20
Онлайн-НКМ, солиқ имтиёзлари, туризм, автомобиль нархлари, УКХ – шу ва бошқа соҳаларда қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақида юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВ шарҳида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Ташқи савдо операцияларини тартибга солиш ўзгартирилмоқда

30.07.20
ҚҲТБТ порталида Президентнинг ташқи савдо операцияларини рағбатлантиришга қаратилган Фармони лойиҳаси эълон қилинган. Ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг моҳияти нимада? Ҳужжатнинг якуний таҳририда яна нималарни инобатга олиш мақсадга мувофиқ бўлади? Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

Солиқ қўмитаси «жарималар режаси» ҳақидаги ахборотни шарҳлади

30.07.20
Давлат солиқ қўмитаси ҳисобот тақдим этиш муддатларини ва қонун ҳужжатларининг бошқа нормаларини бузган тадбиркорлик субъектларига нисбатан санкциялар қўлланилиши ҳақидаги расмий хабарни эълон қилди, шунингдек «кундалик жарималар режаси» ҳақида тарқалаётган ахборотга баҳо берди. Тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида.

СЭХ тадбиркорларга махсус белгиларни беришни бошлайди

30.07.20
1 октябрдан бошлаб СЭХ тадбиркорлик субъектларига уларнинг фаолияти санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги асосида "Санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси"ни беришни бошлайди. "Яшил" тоифадаги белгига эга бўлганларни СЭХ текширмайди. Батафсил – norma.uz эксперти Эльмира СИРАЗИЕВАнинг шарҳида:

МЧЖга корпоратив облигацияларни чиқаришга рухсат берилди

23.07.20
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги қонунларга тегишли тузатишлар киритилди. Батафсил – юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти ва norma.uz шарҳловчиси Олег ЗАМАНОВ шарҳида:

1 ноябрдан ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар қисман бекор қилинади

17.07.20
Президент томонидан ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга йўналтирилган ҳужжат имзоланди. Батафсил – юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВнинг шарҳида:

Солиқ аудити тўғрисида низомда қандай қизиқарли янгиликлар мавжуд

15.07.20
Давлат солиқ қўмитаси томонидан Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисида низом тасдиқланди. СКга мувофиқ, солиқ назоратининг ушбу тури бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш йўли билан муайян давр учун солиқлар ва йиғимларнинг ҳисобланиши ҳамда тўланишининг тўғрилигини текшириш мақсадида қўлланилади. Батафсил – norma.uz шарҳловчиси шарҳида.