Янги

Ўзбекистонда иштирокчини МЧЖ таркибидан қандай чиқариш мумкин: йўриқнома

15.01.26
МЧЖ иштирокчиси мунтазам равишда умумий йиғилишларни эътиборсиз қолдирса, муҳим қарорларни блокласа ёки бизнесга зарар етказса, корпоратив низо ҳал қилиб бўлмайдиган даражага етиши мумкин. Бундай ҳолларда охирги, лекин қонунда назарда тутилган чора – муассисни МЧЖ таркибидан чиқариш чораси қўлланилади. Қонун қачон иштирокчини МЧЖ таркибидан мажбурий равишда чиқаришга рухсат беришини, судга даъво аризаси бериш учун қандай ҳужжатлар зарурлигини, иштирокчи томонидан қоидабузарликларни қандай исботлашни ва суд қароридан кейин унинг устав капиталидаги улуши билан нима содир бўлишини кўриб чиқамиз.

Дебиторлар ҳисобидан солиқ қарзини қандай узиш мумкин

13.01.26
Солиқ кодекси биз ҳали сизлар билан муҳокама қилмаган битта янги норма билан тўлдирилди. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар энди солиқ қарзини ўз дебиторлари ҳисобидан ўзаро тасдиқланган ёки бир томонлама имзоланган ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини мурожаатга илова қилган ҳолда тўлашлари мумкин. Тафсилотларни buxgalter.uz шарҳида аниқлаймиз:

2026 йилда Ўзбекистонда назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги билдиришномани қачон ва қандай топшириш керак

12.01.26
Солиқ тўловчилар ўтган йилда тузилган назорат қилинадиган битимлар тўғрисида солиқ органларини хабардор қилиши шарт. «Норма» экспертлари буни қандай амалга ошириш ва хабарнома юборилмаса, нима бўлишини тушунтирди.

Ер солиғи бўйича солиқ ҳудудингизни қандай аниқлаш мумкин

09.01.26
1 январдан бошлаб ер солиғини ҳисоблаш мақсадлари учун белгиланган зоналар кесимида, шунингдек фаолият туридан келиб чиққан ҳолда нотурар жой объектлари бўйича ижара тўловининг энг кам ставкаларига оширувчи коэффициентлар кучга кирди. Қоидага кўра, бухгалтернинг ўзи объектнинг кадастр ҳужжатлари бўйича ўзининг ушбу солиқ зонасини жуда яхши билади. Лекин шундай вазиятлар бўлиши мумкинки (бундай саволлар бизга «Жавоб берамиз!» хизмати орқали келиб тушади), буни аниқлаштириш керак бўлади... Буни қаерда ва қандай амалга ошириш мумкинлигини тушунтирамиз:

Маҳсулотнинг бир қисми тўлов ҳисобига келиб тушса, хомашёни қайта ишлашда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш мумкин

09.01.26
ҚҚС тўловчи корхона чет эл компаниясининг буюртмаси бўйича у берган хом ашёни маҳсулот ишлаб чиқариш учун олиб киради. Ишлар бажарилгандан сўнг барча маҳсулотларнинг 80 фоизи Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиб кетилди, 10 фоизи буюртмачининг Ўзбекистондаги филиалига топширилди ва 10 фоизи буюртмачи томонидан бажарилган ишлар учун тўлов сифатида корхонага топширилди. Бу ҳолатда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қандай қўллаш мумкин? Buxgalter.uz тушунтиради:

Ўзбекистонда 2026 йилда оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловининг энг кам ставкалари қандай қўлланилади

06.01.26
Молиявий ҳисоб ва солиқ солиш бўйича эксперт Умид ҲАМРОЕВ buxgalter.uz илтимосига кўра оширувчи коэффициентли ижара тўлови ставкаларини қўллаш тартибини тушунтирди. Материалда – ҳисоб-китоб (агар шартнома бўйича ижара суммаси – энг кам ставкадан паст ва юқори бўлса), жисмоний шахслар ўртасидаги ссуда шартномаси бўйича солиқ солиш, юридик шахс – ҚҚС тўловчининг ижара ва биноларни текин фойдаланишга беришдан олинган даромадлари мисоллари келтирилган.

Етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттирилади

01.01.26
Етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китобларни назорат қилиш – бухгалтернинг асосий вазифаларидан биридир. Мақолада етказиб берувчилар олдидаги мажбуриятлар қайси счётларда ҳисобга олинишини ва ўтказмалар учун қандай ҳужжатлар асос бўлишини кўриб чиқамиз:

Ўзбекистонда трансферт нархни белгилаш: солиқчиларда савол туғдирадиган битимлар

01.01.26
Ўзбекистонда ўзаро боғлиқ шахслар ўртасидаги барча битимлар трансферт нархлари қисмида махсус назорат остида. Бу масалани Солиқ кодекси тартибга солади. Трансферт битимлари қачон назорат қилинишини, бухгалтер нега улар ҳақида хабар бериши шарт эканлигини, солиқ органига хабарномани қандай топшириш кераклигини батафсил кўриб чиқамиз.

Янги ходимга ШЖБПҲ рақамини қандай қилиб бир неча дақиқада очиш мумкин (йўриқнома)

01.01.26
2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга идентификация ID-карталарини бериш билан бир вақтда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш амалга оширилади. Аммо корхонага илгари расмий равишда ишламаган катта ёшдаги шахс – паспорт билан, лекин ШЖБПҲ рақамисиз келиб қолиши мумкин. Сиз унинг рўйхатга олиниши масаласини «Халқ банки» сайти орқали нисбатан тез ҳал қилишингиз мумкин. Buxgalter.uz нимани ва қандай қилиш кераклигини тушунтиради:

2026 йилда комиссионернинг ҳисоботини қандай тўғри тузиш керак

01.01.26
Комитентнинг манфаатларини кўзлаб товарларни, хизматларни сотувчи ёки сотиб олувчи комиссионер унга ҳар ойлик ҳисоботни тақдим этиши керак. Амалиётда Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисида низомда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу талаб кўп ҳолларда бузилади. Бундай ҳисоботларни қандай тузиш кераклиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди: