Янги

Автотранспорт воситалари учун суғурта солиқларга солинмайди

15.06.21
ЙТҲ сабабли ташкилот ҳисоб рақамига суғурта тўловини олди. Суғурта суммаси корхона даромадига кирадими ва айланмадан олинадиган солиққа солинадими? Бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади? Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

Агар фаолият бошланмаган бўлса, амортизация харажатларини чегириб ташлаш мумкинми

14.06.21
Корхона санаторий очмоқда, бироқ ҳали у фаолият кўрсатмаяпти - фақат рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда. Бироқ санаторийнинг асосий воситалари бўйича амортизация ҳисобланмоқда. Бундай вазиятда фойда солиғи ҳисоб-китобида амортизация харажатларини чегириб ташлаш мумкинми? Буни Молия вазирлиги бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:

Ўриндошлик ва ихтиёрий ШЖБПҲ - имтиёз бор!

14.06.21
Пенсионер иккита корхонада ишлайди. Иш ҳақининг 80%ини ихтиёрий ШЖБПҲга ўтказиш учун ариза ёзди. Ўриндошлик асосидаги ишда ихтиёрий ШЖБПҲ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми, Солиқ кодекси бўйича чекловлар йўқми? Саволга "Норма" эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

ДСҚ нима учун реактив энергияга устамаларга ҚҚС солинишини тушунтириб берди

14.06.21
Амалиётда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (ҲЭТК) истеъмолчиларга реактив энергияни ҚҚСни ҳисобламасдан ва тўламасдан реализация қилган. ДСҚ солиқ солиш услубиёти департаментида тушунтириш беришларича, бу нотўғри бўлади ҳамда ушбу энергия турига устамаларга ҳам ҚҚС солинади.

Бошқа ишга ўтказиш қандай расмийлаштирилади (жадвал)

14.06.21
Бошқа ишга ўтказиш вақтинча ва доимий бўлади. Вақтинча ўтиш, ўз навбатида, тарафларнинг келишуви бўйича, ходимнинг ташаббуси билан ва иш берувчининг ташаббуси билан бўлиши мумкин. Ушбу кадрларга доир тартиб-таомиллардарасмийлаштиришнинг барча ўзига хос жиҳатларида чалкашмаслик учун “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА сизга ёрдам тариқасида кўргазмали жадвал тайёрлади:

Бош бухгалтер кадрлар хизмати ходими вазифасини ҳам бажаради. Бу кимнинг жавобгарлик ҳудуди?

12.06.21
“Мен кичик ишлаб чиқариш корхонасининг ҳисобчисиман. 2 йил аввал бизда атиги 40-50 нафар ишчи бор эди ва кадрлар ишини ўзим юритар эдим. Яқинда иш суръатимиз оша бошлади, ходимлар сони қарийб икки баравар кўпайди, кадрлар хизмати ходимини штатга ишга олдик. Аммо ишлаш қийинроқ бўлиб қолди… Аввалари мен ҳамма нарсани ёдда тутардим ва ўзим назорат қилардим. Эндиликда бир ой олдин янги ишчи олганимиз ҳақида иш ҳақи берилишидан олдин билмоқдаман. Ёки аллақачон тугатилган ФҲХ шартнома бўйича гонорар тўланаётганлигини. Шу билан бирга, кадрлар бўйича ходим ҳужжатларни ўзида сақлайдиган ва ҳафталаб имзо қўймайдиган ё ишлаб чиқариш бошлиғини ё директорни важ қилади. Натижада, иш ҳақини қайта ҳисоблашим ва бошқа ҳар хил муаммоларни ҳал қилишим керак. Аммо, директор кадрлар ишини юритувчи ходимни назорат қилиш менинг вазифам ва масъулиятим деб ҳисоблайди”. Бошқарув бўйича маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА:

Агар норезидент билан контрактда ишга тушириш-созлаш хизматлари қиймати ёзилмаган бўлса, солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилади

11.06.21
Норезидент бўлган юридик шахс асбоб-ускунани монтаж қилиш ва созлаш, шунингдек ходимларни унда ишлашга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатди. СКнинг 351-моддасида айтилишича: агар шартномада хизматлар суммаси кўрсатилмаган бўлса, норезидентнинг солиқ солинадиган даромади - асбоб-ускунақийматининг 20%и. Агар солиқ органи ҳеч қандай тушунтиришларсиз асбоб-ускуна қийматининг 20%и миқдорида солиқ ҳисобласа, у тўғри йўл тутган бўладими? Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ солиқ солиш бўйича маслаҳат бўлими бош давлат солиқ инспектори Беҳзод БОТИРАЛИЕВ тушунтирди:

Электрон ҳужжатда қандай идентификация рақами (штрих-коди) кўрсатилади

11.06.21
Электрон ҳужжатларда идентификация рақамлари (штрих-кодлари) учун устун пайдо бўлди. Бунда норматив ҳужжатларда айнан қандай кодларни қўйиш зарурлиги ва қандай ҳолларда устун тўлдирилмай қолдирилиши мумкинлиги ҳақида аниқ кўрсатма мавжуд эмас. Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти директори Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ тушунтирди:

Тиббий кўрик ходимнинг даромади хисобланадими

10.06.21
Корхона ўз ходимларига ҳар томонлама тиббий кўрикдан ўтганликлари учун ҳақ тўлашни режалаштирмоқда. Ушбу харажатларни жисмоний шахсларнинг моддий нафи деб ҳисоблаш мумкинми? Солиқ имтиёзларини қўллаш мумкинми?

Импорт товарни харид қилиш қайси санада эътироф этилиши керак

10.06.21
Импорт контрактларида ҳар доим ҳам товарга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши пайти кўрсатилмаган. Бу бухгалтерлар вазифасини мураккаблаштиради, сабаби уни харид қилишни қайси сана билан эътироф этиш тушунарли эмас. Мазкур масалани Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА тушунтирди: