Янги
24.02.21
Ходимга унинг аризасига биноан 2 ой муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилди. Таътил бошлангандан кейин бир ой ўтгач, у ўзини муддатидан олдин чақириб олишларини талаб қилмоқда. Иш берувчи ходимнинг талабини қаноатлантириши ва таътил муддати тугагунга қадар чақириб олишни расмийлаштириши шартми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
24.02.21
Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси тадбиркорларга сўнгги саналар ҳақида эслатиб ўтди. Кичик корхоналар ва микрофирмалар 1-kb shakli бўйича йиллик статистика ҳисоботини 26 февралдан кечиктирмай тақдим этишлари керак. Хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги корхоналар учун сўнгги сана - 25 март.
23.02.21
Ташкилот раҳбари кейинчалик ҳисобини юритиш учун корпоратив пластик карта бўйича харид қилиш чекларини бухгалтерга топширди. Шахсий кабинетнинг “Корпоратив карта ёрдамида ҳақ тўлашда берилган чекларни рўйхатдан ўтказиш” сервисида рўйхатдан ўтказишда улардан баъзилари, шу жумладан - «Uzcard» логотипли чеклар ўтмади. Барча чеклар бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш учун энди қандай йўл тутиш лозим?
Buxgalter.uz ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» ИАМ мутахассисларига ушбу саволларни берди:
23.02.21
Ташкилотда электрон рақамли имзодан фойдаланишни янада оптималлаштириш қандай ташкил этилади? Қай бири маъқул бўлади – барча учун битта электрон рақамли имзо олишми ёки ҳар бир ходим учун алоҳидами? Кўпчилик ходимлар учун юридик шахснинг ЭРИсини қандай олиш мумкин? Buхgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» маркази мутахассиси Замира УСМОНОВА ушбу масалаларни ҳал этишда кўмаклашди:
23.02.21
2021 йил 1 январдан бошлаб СКнинг 259-моддаси солиқ даврини белгиловчи норма билан тўлдирилди, айланмаси ҳар ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган ташкилотлар учун - чорак. Бунда ушбу нормани қўллаш билан боғлиқ айрим масалалар тартибга солинмай қолган. Хусусан, чегара суммадан ошганда қандай тартибда ҳаракат қилиш ноаниқ.
Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:
23.02.21
Февраль воқеалари контрагентларни танлаш нақадар муҳимлигини кўрсатди. Ишончлилик юзасидан потенциал ҳамкорни текшириш масаласи катта суммада битим тузиладиган ва битим бўйича харажатлар тадбиркор учун аҳамиятли бўлган ҳолларда айниқса кескин туради. Солиқ назоратини қатъийлаштириш шароитларида Гулнора ЭРГАШЕВАнинг фикрига кўра, контрагентни текшириш масаласига расман ёндашиш лозим эмас. Buxgalter.uz илтимосига биноан эксперт мазкур вазифани ҳал қилиш юзасидан ўз қарашлари билан ўртоқлашди.
22.02.21
“Ташкилотда 3 нафар фарзандга эга ходим ишлайди, улардан каттаси - коллежнинг 17 ёшли ўқувчиси, кичиклари эса - мактабнинг бошланғич синфлар ўқувчилари. Унга “касаллик варақаси” учун қандай миқдорда ҳақ тўлашимиз керак? Ходимнинг таъкидлашича, у нафақани иш ҳақининг 100%и миқдорида олишга ҳақли”. Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
22.02.21
Солиқ органлари қўмитага касса интизоми бузилишига қарши курашишда ёрдам бераётган харидорларни рағбатлантиришадими?
07.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚ чиқиши билан назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш қоидалари янги норма билан тўлдирилди. Энди агар жисмоний шахс - харидор солиқ органларига НКМ ёки ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилиши билан боғлиқ солиқ қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари билан видеоёзувни жўнатса, бу ҳуқуқбузарга нисбатан чоралар кўрилиши учун етарли бўлади. Ва ушбу ҳолларда назорат харидини ўтказиш талаб этилмайди. Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди.
19.02.21
“Ваколатхона штатида норезидент бўлган ходимлар бор. Тижорат фаолиятини амага оширмаймиз. Ўзбекистонда бундай ходимлар томонидан олинган даромадлардан қандай солиқлар ва қандай ставкалар бўйича тўланади? Ваколатхона қандай ҳисоботларни топширади?”
Саволга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
19.02.21
Корхонада олдинги йилларда, у солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимида бўлган пайтда (ЯСТ тўлаганда) зарар юзага келган. У 2020 йилда фойда солиғини тўлаган, уни ҳисоблашда фойда олгани маълум бўлган. 2020 йилдаги фойдани ўтган йиллардаги зарар суммасига камайтириш мумкинми?
buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволга МВнинг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ХАМРОЕВ жавоб берди: