Янги

Ижтимоий солиқ қаерга киритилади

18.09.20
Корхонанинг харажатлари муайян гуруҳлар (элементлар)га киради ёки активлар қийматига киритилади. Ижтимоий солиқни қаерга киритишни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:

Ҳисобварақ-фактура муддатида тақдим этилмаганда нима қилиш керак

18.09.20
Ҳисобварақ-фактуралар шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова билан тасдиқланган) сотувчи томонидан харидорга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш муддатлари белгиланган. Бироқ айрим ҳолатларда турли сабабларга кўра уларга қатъий риоя этишнинг имкони бўлмайди. Мазкур ҳолатда қандай йўл тутиш лозим?

ДСҚ тушунтириш берди: қандай қилиб муддатидан аввал солиқ резиденти бўлиш мумкин

17.09.20
Амалиётда бухгалтерларда чет эллик ходимларнинг даромадларига нисбатан ЖШДС ставкасини қўллаш билан боғлиқ саволлар ва қийинчиликлар юзага келди. Экспертлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари ушбу саволлар юзасидан турли хил фикрга эгалар.

Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдиришга ўтишда қандай қилиб муаммоларнинг олдини олиш мумкин

17.09.20
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдиришга ўтишга тайёрланишнинг биринчи кунлари ДСҚнинг дастурида ҳам, солиқ тўловчиларнинг бухгалтериясида ҳам заиф жойларни аниқладилар. Олдинда – 14 кун бор, уларни ушбу муаммоларни ҳал қилишга бағишлаш зарур. Буни қандай амалга ошириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

Молия вазирлиги тавсия этади: чегирмаларни қандай қилиб тўғри ҳисобга олиш мумкин

15.09.20
2020 йил 30 июнда янги 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» (рўйхат рақами 3259) тасдиқланган эди. Унда ТМЗни ҳисобга олишнинг асосий нормалари, шунингдек уларни олишга ишончномаларни расмийлаштириш тартиби акс эттирилган. Бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчиларида 16-банд – ТМЗ харид қилинганда олинган чегирмалар, айнан: чегирмаларни, айниқса, 4-сон БҲМС 16-банди 6-хатбошисига мувофиқ «улушли» чегирмаларни қандай қилиб тўғри қўллаш ҳамда мол етказиб берувчи ва харидорнинг ҳисобида акс эттириш мумкин, деган саволларни юзага келтирди.

Ким Ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби журналини юритиши зарур

15.09.20
Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низом (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚ билан тасдиқланган) чиққандан кейин бухгалтерларда саволлар туғилди: Ҳисобварақ-фактуралар ҳисоби журнали нима учун керак, у қандай маълумотларни ўз ичига олиши керак? Уни расмийлаштириш чоғида нималарга эътибор бериш лозим?

Ходима декретга кетмасдан, ишлашда давом этмоқчи бўлганда нима қилиш керак

15.09.20
Хусусий ташкилот ходимаси ҳомиладорлик ва туғиш бўйича касаллик варақасини келтирди, бироқ туққунига қадар ишлашни давом эттирмоқчи эканлигини маълум қилди. У туққанидан кейин икки ой ўтгач ишга чиқишни режалаштираётган экан, бунда болани парваришлаш нафақасини ҳам олиш нияти бор. Иш берувчи ходиманинг бу илтимосини қаноатлантиришга ҳақлими? «Норма» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА ушбу вазиятни тушунтириб берди:

Имзоланмаган ЭҲФ қачон тасдиқланади

14.09.20
Сотиб олувчи томонидан тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ у тақдим этилган пайтдан эътиборан ўн календарь кун мобайнида тасдиқланган ҳисобланади. Ушбу норма ҳозир ишлаши керак. Бироқ ЭҲФ операторларининг таъкидлашича, уни қўллаш учун ҳозирча техник шарт-шароитлар яратилмаган. Buxgalter.uz вазиятни тушунтирди.

Қандай қилиб интернет орқали экспорт учун валюта олиш мумкин

14.09.20
Чет эл компаниялари анчадан буён интернет орқали сотишади. Харидорлар дунёнинг исталган нуқтасидан буюртма қилинган маҳсулот учун банк картаси билан бевосита сайтнинг ўзида, мобиль иловада, сотувчи компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тўловни амалга оширишади. Бизнинг бизнесменларда шунга ўхшаш имконият мавжудми?

Ҳисобварақ-фактура қанча муддатда тақдим этилиши лозим

14.09.20
Кечроқ тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар ҚҚС ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади? Масалан, ёддан чиқариб, июль ойи учун ЭҲФни белгиланган муддат ўрнига 2020 йил 5 сентябрда тақдим этган бўлсалар. Бу ҳолда бухгалтер нима қилиши керак? Ҳисобварақ-фактуралар қанча муддатда тақдим этилиши лозим, ҳуқуқбузарларга нисбатан қандай чоралар қўлланиши мумкин?