Янги

DDP етказиб бериш шартларида тўланган “божхона” ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?

11.09.20
Корхона DDP етказиб бериш шартларида товарни импорт қилди. Божхона тўловлари, шу жумладан ҚҚСни чет эллик етказиб берувчи топшириғига биноан брокерлик фирмаси тўлади. Импорт қилувчи корхона брокерлик фирмаси томонидан тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими? Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу саволга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди.

“Автомат” билан айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобларини топширишга қандай тайёргарлик кўриш мумкин

11.09.20
ДСҚ Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдиришга ўтиш бошланганлигини маълум қилди. Buxgalter.uz ахборотни аниқлаштирди ва бухгалтерларга ёрдам тариқасида 2020 йилнинг III чораги учун ҳисоботни тайёрлаш юзасидан қисқача тавсияларни тайёрлади.

Юрист қандай буйруқларга виза қўяди

11.09.20
Корхона раҳбари ва кадрлар бўйича ходими барча буйруқларни юрист билан келишиш керак деган фикрда. Бу тўғрими? Қонун ҳужжатларида юридик хизмат томонидан виза қўйиладиган буйруқларнинг аниқ турлари кўрсатилганми? Меҳнатга оид ҳуқуқ масалалари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА вазиятга ойдинлик киритди:

Талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечишда даромад қачон эътироф этилади

11.09.20
Дебиторлик қарзини сўндиришни жадаллаштириш вариантларидан бири – бу талаб қилиш ҳуқуқидан воз кечиш. Бундай битимлар натижасида тарафларда даромад ҳам, зарар ҳам вужудга келиши мумкин. «Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА бундай вазиятлар ҳақида батафсил тушунтирди:

ҚҚС ставкаси ўзгарган бўлса, товар қарзи қандай ҳисобга олинади

10.09.20
2019 йил сентябрда корхона товарни 20% ставкали ҚҚС билан қарз шартномаси бўйича берган. Қарз 15% ҚҚС ставкаси амал қиладиган 2020 йил сентябрда қайтариб берилади. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ buxgalter.uz илтимосига кўра ушбу вазиятда солиқни қандай тўлаш кераклигини тушунтириб берди:

Жисмоний шахслар нима учун ва қандай қилиб ўз СТИР реквизитларини кузатиб боришлари лозим

10.09.20
1 сентябрга келиб корхона ва ташкилотларнинг кадрлар бўйича хизматлари амалдаги меҳнат шартномаларини Ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказишни якунладилар. Ушбу тажрибадан келгусида кўп фойда кўриш мумкин.

МҲХСга ўтган юридик шахслар учун солиқ ҳисоботининг қандай шакллари тасдиқланди

09.09.20
ДСҚ ҚҲТБТ порталида «28.01.2020 йилдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 йил) ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирди. Ҳужжат лойиҳасида МҲХСга ўтган юридик шахслар учун солиқ ҳисоботининг шакллари ҳам келтирилган. Таклиф этилган ўзгартиришлар йил якунига қадар тасдиқланиши ва 2021 йил 1 январдан кучга кириши режалаштирилмоқда.

Эски шакллардан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилган ЭҲФни нима қилиш керак

09.09.20
Сентябрь ойида бухгалтерлар янги Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар кўрсаткичлари инобатга олинадиган ҚҚС бўйича ҳисоботни илк бор топширадилар. Ушбу талабларни ҳисобга олган ҳолда ЭҲФни шакллантириш бўйича, шунингдек 15–16 августда эски шакллар бўйича тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни қайта расмийлаштириш керакми, деган саволлар юзага келмоқда. Эски шакллардан фойдаланиб расмийлаштирилган ЭҲФни нима қилиш керак?

Ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадлари учун фойдаланиш харажатлари қандай қопланади

09.09.20
Корхона ходимлари кўпинча ўз автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланадилар. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА бундай ҳолларда компенсацияни қандай қилиб тўғри тўлаш кераклигини buxgalter.uz учун тушунтириб берди:

Вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштирилган ускуналар устав капиталига қандай берилади

08.09.20
Компания муассиси вақтинча олиб кириш режимида расмийлаштирилган ускуналарни устав капиталига ҳисса сифатида бермоқда. Buxgalter.uz бунда қандай хавф-хатарлар юзага келиши, қандай қилиб уларни имкон қадар камайтириш мумкинлигини тушунтириб берди.