Янги

Карантин даврида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблашнинг ўзига хос жиҳатлари

29.07.20
Карантин шароитида кўп корхоналар ўз ходимларини ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқариб ёки маошларини қисқартирган ҳолда масофадан туриб ишлаш режимига ўтказиб, ўз фаолиятларини қисман ёки тўлиқ тўхтатишга мажбур бўлдилар. Ходима ҳақ тўланмайдиган таътилда бўлганда ёки маоши ўзгарганда, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблаб чиқариш учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай аниқланади? «Норма» эксперти Дилором САИДОВА ана шу мураккаб саволга жавоб берди.

Комитентларга шартномалар бўйича комиссионерларни рўйхатдан ўтказиш вазифаси юкланди

28.07.20
Юридик шахснинг айнан битта харид бўйича комитент ва комиссионердан иккита ҳисобварақ-фактура олиш эҳтимоли бартараф этилди. Buxgalter.uz мазкур вазият айнан қандай тартибга солинганлигини ойдинлаштирди.

Ер солиғи бўйича озод этиш мавжуд бўлса, аниқлаштирилган ҳисоб-китоб қандай тузилади

28.07.20
Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони тадбиркорларнинг муайян тоифалари учун ер солиғи бўйича имтиёзни узайтирди. Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Баҳромжон МАДАЗИМОВ тушунтирди:

Карантин шароитида божхонадаги товар билан қандай операциялар амалга оширилади

28.07.20
ДБҚнинг Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Анвар МУҲАММАДИЕВ buxgalter.uz илтимосига кўра карантин шароитида юклар ва транспорт воситаларининг божхонада расмийлаштирилишига оид саволларга жавоб берди:

Жисмоний шахсга квартира қандай сотилади: ҳисобини юритиш ва солиқ оқибатлари

28.07.20
Корхонага тегишли квартирани жисмоний шахсга бериш вариантларидан бири – сотиш. «Норма» эксперти Олег ЦОЙ бундай хўжалик операциясининг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатларини аниқ мисоллар ёрдамида тушунтириб берди.

Мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган маълумотнома имтиёзни инобатга олинган ҳолда қандай тўлдирилади

27.07.20
Президентнинг ПФ-6029-сон Фармони тадбиркорларнинг муайян тоифалари учун мол-мулк солиғини тўлашдан озод этишни 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирди. Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун солиқ бўйича аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этиш зарур. Буни қандай тўғри амалга оширишни ДСҚнинг бош давлат солиқ инспектори Баҳромжон МАДАЗИМОВ гапириб берди:

Ижара тўловларининг энг кам ставкаларини бекор қилиш тўғрисидаги имтиёз қандай қўлланади

27.07.20
2020 йилнинг 1 июлидан 31 декабрига қадар мол-мулкини (бино ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахслар учун солиқ солиш мақсадларида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тўхтатилди. Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг катта солиқ инспектори Дилдора ҲОШИМОВА тушунтирди:

Ижарага берувчи ЖШДС бўйича имтиёзни қандай қўллайди

27.07.20
2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилади. Ушбу имтиёзни қандай қўллашни ДСҚнинг катта солиқ инспектори Дилдора ҲОШИМОВА тушунтирди:

Август ойидаги муҳим саналар

25.07.20
Бухгалтернинг ҳаёти шундай ажойиб кечади: II чорак ҳисоботларини топшириб дам олишга улгурмасдан, август ойи ташвишлари бошланади, яна ҳисоботларни топшириш ва солиқларни тўлаш керак. Buxgalter.uz ҳар доимгидек, муҳим саналар ҳақида эслатиб ўтади:

Фойда солиғи камайган бўлса

25.07.20
Кўп корхоналарда I ярим йилликдаги фойда солиғи суммаси I чоракдагидан кам бўлиб чиқди. Айримлар ярим йиллик якунларига кўра зарар кўрдилар. Бу солиқни ҳисобда ва молиявий ҳисоботда акс эттиришда қийинчиликларни юзага келтирди. «Норма» етакчи эксперти Наталья МЕМЕТОВА бундай вазиятда қандай қилиб хатога йўл қўймаслик мумкинлиги ҳақида гапириб берди: