Янги
16.05.20
Дивидендлар ва фоизлар ҳисоб-китоби юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киради. Уларни тўлаётган солиқ агенти у қўллаётган солиқ солиш тизимидан қатъи назар уни барча шундай даромад олувчилар – жисмоний ва юридик шахслар бўйича тақдим этадилар.
16.05.20
Эътибор беринг!
Ушбу материалга таҳририй тузатиш киритилган. Қуйидагича ўқилиши лозим: «Ушбу дастурлар асосида ипотека бўйича уй-жой сотиб олганлар, шартли равишда, банк билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилингунига қадар имтиёздан фойдаланишлари мумкин».
15.05.20
Бепул ёрдам корхоналар учун айланма маблағларини тўлдириш вариантларидан бири бўлиши мумкин. Шериклар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни (асосий воситалар, материаллар, товарлар) бериши, шунингдек сизга бепул хизматлар кўрсатишлари мумкин. Мазкур хўжалик операцияларининг солиқ оқибатлари тўғрисида «Норма» эксперти Олег ЦОЙ мисоллар билан гапириб берди:
14.05.20
“Карантин шароитида корхонада ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб қайтиш, шунингдек - ишга доир масалалар бўйича у ёки бошқа жойга ташиш зарурати юзага келди. Такси билан шартнома тузилди. Корхонанинг таксига харажатлари ходимларнинг даромадлари ҳисобланадими”?
14.05.20
Солиқ тўловчиларни ҚҚС тўловчилар сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Янгиликни «Норма» етакчи эксперти Жорилла АБДУЛЛАЕВ тушунтирди:
14.05.20
Алоҳида бўлинмалари ёки филиаллари мавжуд корхоналар бухгалтерларида жорий йилнинг январь ойидан бошлаб ШЖБПҲга мажбурий бадалларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботида акс эттириш юзасидан қийинчиликлар юзага келди. Боқимонда ва пеня ҳосил бўлмаслиги учун буни қандай тўғри бажариш лозим?
14.05.20
Карантин шароитларида тадбиркорлар муҳтожларга фаол ҳомийлик ёрдами кўрсатишмоқда. Ҳомийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентнинг 2020 йил 27 апрелдаги ПФ-5986-сон Фармони билан имтиёзлар тақдим этилган. Бунда бухгалтерларда савол туғилади: оқибатда камерал назорат чоғида муаммо бўлмаслиги учун бундай харажатлар қандай ҳисобга олинади ва ҳисобот топширилади. Buxgalter.uz портали тушунтиради:
14.05.20
Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ buxgalter.uz портали сўровига биноан пенсия тўлови юзасидан саволларга жавоб берди. Улар қандай тартибда тўланади? Корхоналар талабнома бермаган пенсиялар нима бўлади? Агар пенсия умуман “йўқолиб қолган” бўлса, қандай йўл тутиш керак?
13.05.20
Қурилиш пудрати шартномаси тарафлари нархни ўзгартириш заруратига дуч келишлари мумкин. Жуда содда таомилдек туюлади, бироқ унда ҳам тўғаноқлар бўлиши мумкин. Бундай вазиятларни батафсил кўриб чиқишга ҳаракат қиламиз.
13.05.20
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда пенсия ва нафақа пули пластик карталарга ўтказилганлиги сабабли эътироз билдирилган хабарлар кўпайиб кетди. Барча пенсионерларга танлаш ҳуқуқи берилганда ёки бир хилдаги имкониятли карталар берилиб, бундай имкониятлар нималардан иборат эканлиги тушунтириб берилганда, саволлар бунчалик кўп бўлмас эди. Энди барча пенсионерлар вазиятга мослашишларига тўғри келади. Вuxgalter.uz ушбу масала бўйича масъул идораларнинг шарҳларини жамлади.