Янги

Агар дебиторлик қарзи мажбуриятларни бажаришга халақит берса, нима қилиш керак

26.05.20
“Бизнинг контрагентимиз шартнома бўйича маҳсулотни етказиб бериш муддатларини бузмоқда, биз эса ўз навбатида бошқа шартнома бўйича ўз мажбуриятларимизни бажара олмаяпмиз. Биз қандай йўл тутайлик? Бу вазиятда биз неустойка тўлашга мажбурмизми? “Икки ўт орасида” мураккаб ҳолатдан қандай қилиб кам йўқотишлар билан чиқиш мумкинлигини юридик масалалар бўйича “Норма” эксперти Олег ЗАМАНОВ гапириб берди:

Ишлатилмаётган ускунанинг солиқ оқибатлари

25.05.20
ҚҚС тўловчи корхона 2019 йилда ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиб, уни дарҳол ишга туширган. Ускуна бўйича ҚҚС қисман 2019 йилда, қолган қисми 2020 йил январда ҳисобга киритилган. Корхона бозорда юзага келган шароит сабабли 2020 йил февралдан бошлаб ушбу ускунада маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйган. Вuxgalter.uz илтимосига кўра молия вазири ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ бу фойда солиғи ва ҚҚСда қандай акс этиши тўғрисида гапириб берди:

Шартнома тузилмаган бўлса, қарзни қандай ундириш мумкин

22.05.20
«Товар учун 100% олдиндан тўлов ўтказгандик, етказиб беришларини 3 ойдан ортиқ вақтдан буён кутаяпмиз, лекин ундан ҳанузгача дарак йўқ. Бу муддати ўтган дебиторлик қарзи деб ҳисобланадими? Шартнома тузилмаган, бироқ солиштириш далолатномаси мавжуд бўлса, ушбу маблағларни қандай қайтариб олиш мумкин»? Харидорда муддати ўтган дебиторлик қарзи бўлиши мумкинми, бундай мураккаб вазиятдан қандай қилиб минимал йўқотишлар билан чиқиш мумкин деган саволга юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Олег ЗАМАНОВ жавоб берди.

Бир вақтнинг ўзида ҳайфсан эълон қилиш ва мукофотдан маҳрум қилиш мумкинми

22.05.20
Интизомий жазо қўллашнинг ўзига хос жиҳатларини меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:

Солиқ бўйича кечиктиришга эга бўлган ҳолда имтиёзли ставкадан фойдаланиш мумкинми?

21.05.20
Молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ norma.uz билан интервьюсида Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармони кимга аниқ татбиқ этилиши ва уларни олиш учун шартлар қандай эканлигини тушунтирди. Фармонни ижро этиш мақсадида нима “кичик бизнес” ҳисобланади, улар якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этиладими, илгари кечиктирилган солиқ суммаларини ҳисобдан чиқариш таомили қандай, солиқ бўйича кечиктиришга эга бўлган ҳолда солиқларнинг имтиёзли ставкаларидан фойдаланиш мумкинми?

Бош бухгалтер ФҲШ бўйича ишлай оладими? Бу ҳолда у нима учун жавоб беради?

21.05.20
Жисмоний шахс иккита кичкина корхонада – ҳар бирида 0,5 ставкадан бош бухгалтер бўлиб ишлайди. Бунда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (ФҲШ) бўйича яна битта фирмага бош бухгалтер бўлиб ишга жойлашиши мумкинми? Аслида бош бухгалтер ФҲШ бўйича ишлай оладими?

Карантин шароитида фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари қандай тўланади

20.05.20
Президентнинг 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармони бизнес нуқтаи назаридан жуда мураккаб бўлган карантин шароитида хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш чораларини белгилайди. Шундай чоралардан бири - кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаш ҳуқуқи. Ушбу тартибнинг муҳим амалий жиҳатларини buxgalter.uz илтимосига кўра молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ тушунтирди:

I чоракда ЖШДС бўйича тушум нималар ҳисобига ошди

20.05.20
Молия вазирлиги томонидан жорий йилнинг I чораги учун Давлат бюджети даромадлари ижросининг дастлабки якунлари маълум қилинди. Ушбу давр учун Давлат бюджети даромадлари 28,5 трлн сўмни ташкил этди (23,4%га ўсган). Бунда фақат жисмоний шахслардан олинадиган, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи бўйича I чорак учун 3,6 трлн сўм келиб тушган. Ўтган йилнинг шу даврдагига нисбатан (2,7 трлн сўм) 33,3%га ошган.

ҚҚС тўловчиларни янги қоидалар асосида рўйхатдан ўтказишдаги тўғаноқлар

20.05.20
2020 йил 2 майдан бошлаб Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга кирди. Бухгалтерларда дарҳол савол туғилди: реестрга кирганлар қайта рўйхатдан ўтказилиши зарурми? Хўжалик юритувчи субъект рўйхатдан ўтказиш даврида қандай мақомда бўлади – ҚҚС тўловчими ёки йўқ? Бу даврда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади? ДСҚ мутахассисларининг тушунтиришлари ҳамда солиқлар ва бухгалтерия ҳисоби экспертларининг фикрларига таянган ҳолда Вuxgalter.uz уларга жавоб беришга ҳаракат қилади.

Ўзбекистонда «ФОРС-МАЖОР» режими расман жорий этилганми

19.05.20
2020 йил 11 март куни жаҳон ҳамжамияти COVID-19 сабабчи бўлган пандемияни тан олди. Бизнес оламида кўп мамлакатлар уни инсон ихтиёрига боғлиқ бўлмаган енгиб бўлмайдиган куч таъсири деб қабул қилдилар. Бироқ бу ўз-ўзидан форс-мажор режими кучга кирганини англатмайди. Ҳар бир давлат ўз қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу режимни жорий этишнинг муайян тартиб-таомилидан ўтиши керак. Бошқалардан ташқари, контрагентлар, энг ёмон ҳолатда – халқаро судлар Ўзбекистон корхоналари томонидан тақдим этилган форс-мажорнинг ҳужжатли асосини қабул қилишлари шунга боғлиқ.