Янги
03.04.20
Бухгалтерлар масофадан ишлашга унча-мунча кўникишди. Бироқ мана яна янги муаммо: уларнинг қайси биридадир шу кунларда Давлат хизматлари маркази томонидан берилган юридик шахснинг ЭРИни амал қилиш муддати тугайди. Аёнки, карантин тугашини кутишнинг имконияти йўқ: ҳисобот топширишда, ЭҲФ билан ишлашда давом этиш, зарур бўлганда бошқа ҳаракатларни амалга ошириш лозим. Бу муаммо қандай ҳал қилинади?
03.04.20
Карантин жорий этилгани боис иш берувчиларда кўплаб мураккаб саволлар юзага келмоқда. Ходимларни режалаштирилмаган таътилга чиқариш билан боғлиқ саволлар ҳам улар сирасига киради. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бошқармаси бошлиғи Александр НАВОТНИЙ махсус Buxgalter.uz учун бу саволларга жавоб берди:
03.04.20
Корхона фаолияти тўхтатиб қўйилган бўлса, ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми? Вuxgalter.uz илтимосига кўра юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил ГАСАНОВ вазият юзасидан тушунтириш берди.
02.04.20
Махсус комиссия рухсатнома – автомобиль учун стикер олиб, карантин даврида хизмат мақсадларида ҳаракатланиши мумкин бўлган транспорт ва шахслар рўйхатини қайта кўриб чиқди ва кенгайтирди. Бундай корхоналар раҳбарлари интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмасига эга бўлган бош бухгалтерларига ёрдам сўраб мурожаат қилсалар керак. Вuxgalter.uz эса ўз навбатида, улар учун уйдан чиқмай туриб рухсат берувчи стикерни расмийлаштириш йўриқномасини тайёрлади.
02.04.20
Юридик шахс қандай қилиб коммунал хизматларнинг ойлик ҳисоблагичлари кўрсаткичларини жўнатиши мумкин? Бу борада фақат «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» АЖдан расмий хабар бўлди. Электр таъминоти бўйича маълумотларни telegram мессенжери орқали жўнатишни сўрашмоқда. Қолган хизматлар бу борада ҳозирча ҳеч қандай баёнот беришмади, шу боис buxgalter.uz улар билан ўзи боғланди. Сизнинг эътиборингизга тўпланган ахборотни жадвал форматида ҳавола этамиз.
02.04.20
Давстатқўм сайтида жорий йилнинг I чорагида танлаб текшириладиган Кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг тасдиқланган рўйхати эълон қилинди.
02.04.20
Яхши бош бухгалтер оддий ҳисобчи бўлибгина қолмай, корхонадаги пул оқимларини тўғри бошқаришда раҳбарга кўмак берадиган молиявий мутахассис ҳамдир. «ALTERRA» методология, бухгалтерия ва молия соҳасида мутахассислар малакасини ошириш халқаро маркази директори Ирина Владимировна ЛУСНИКОВА корхона фаолияти тўхтатиб қўйилган мушкул вазиятда раҳбарнинг умидларини қандай оқлаш мумкинлиги ҳақида buhgalter.uz порталига гапириб берди.
01.04.20
Ходимларни карантин даврида ишдан бўшатиш мумкинми? Қабул қилинаётган ижтимоий ҳимоя чоралари муносабати билан ишдан бўшатиш қоидалари ўзгардими? buxgalter.uz саволларига юридик фанлар номзоди, Меҳнат кодексининг муаллифларидан бири Михаил Юсупович ГАСАНОВ жавоб беради:
01.04.20
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига “хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тақдим этиш” ҳуқуқи берилди. Ушбу имкониятдан қандай фойдаланиш ҳақида молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ сўзлаб беради.
31.03.20
Мобиль иловалар – бу пандемия даврида сизнинг соғлигингизни сақлашга ёрдам берадиган восита. Смартфонлар учун тўлов иловалари счётлар бўйича тўловни амалга ошириш ва уларнинг ҳолати тўғрисида тезкор тарзда ахборот олиш имконини беради. Замонавий инсоннинг мобиль телефонида қанча мобиль иловалар бўлиши мумкин ва умуман қулай ҳаёт учун улар қанча бўлиши зарур? Бирга ҳисоблаб чиқамиз.