Янги

Товар белгиси қандай рўйхатдан ўтказилади

19.06.19
Ҳаммага маълум товарнинг савдоси чаққон бўлиши тайин. Айнан шу боис товар белгилари муҳофаза қилинади. У лозим даражада ҳимояланишини таъминлаш учун маҳсулотингиз рамзини рўйхатдан ўтказишингиз зарур. Буни қандай амалга ошириш кераклигини кўриб чиқамиз.

Таътил учун ҳақ қандай ҳисобланади

18.06.19
Таътиллар мавсуми бошланди, бухгалтер таътил учун ҳақни ҳисоб-китоб қилиши ва уни тўлашдан аввал унга солиқ солишни унутмаслиги лозим. Буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш, нималарни ҳисобга олиш зарур?

Қачон ва қандай қоидаларга кўра электрон меҳнат дафтарчаларига ўта бошлаймиз

18.06.19
Йил бошида ОАВда бу йил мамлакатимиз меҳнат шартномаларини тузиш ва меҳнат дафтарчаларини юритишнинг электрон тизимига ўтиши ҳақида кўп гапирдилар. Шу муносабат билан кадрлар бўлими ходимларида бир қатор саволлар юзага келмоқда. Инновациялар айнан қайси пайтдан жорий этила бошлайди? Янги тартибот қандай бўлади? Ўқув йили якунланиши билан биринчи марта ишга кираётганларнинг меҳнат дафтарчаларини қандай расмийлаштиришни билмадилар. Келинг, масалани биргаликда кўриб чиқамиз.

Агар таътилдан чақириб олишса, нима қилиш керак

17.06.19
Таътил бошланди. Атрофда қуёш, денгиз... Бироқ раҳбар таътилни тўхтатиш ва ишлаб чиқариш зарурати туфайли ишга чиқишни талаб қилмоқда. Нима қилиш керак? Иш берувчи ходимни таътилдан чақириб олиш ҳуқуқига эгами?

НКМ қандай рўйхатдан ўтказилади

13.06.19
Тадбиркорларда нақд пул воситасида чакана савдо қилиш учун НКМ қандай рўйхатдан ўтказилади, деган савол юзага келмоқда. Онлайн НКМни жорий этиш бўйича тегишли тажриба лойиҳасида иштирок этмоқчи бўлганлар учун фискал модулни рўйхатдан ўтказиш ва онлайн НКМни қўллашга доир йўриқнома оммалашгани сайин бу масала долзарб тус олмоқда.

Ўтган йил учун сўндирилган қарз суммасига ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш тўғрисидаги ДСИ талабномасига қандай жавоб бериш лозим

03.06.19
Вазият: ташкилотимиз 2018 йилда воситачилик шартномалари бўйича хизматлар кўрсатган, 2019 йилда ҳеч қандай фаолият билан шуғулланмаяпти. 2019 йил январь–март ойларида ташкилотимизнинг ҳисоб-китоб счётига пул маблағлари – комитентнинг 2018 йил учун воситачилик ҳақи суммаси бўйича қарзи ва комитент учун товар харид қилиш харажатларига ундан аванс суммаси келиб тушди.

Корхона февралдан ҚҚС тўлашга ўтган ва аванслар мавжуд бўлса, ДСИ талабномасига қандай жавоб бериш лозим

29.05.19
Вазият: ташкилот 2019 йил январь–март ойлари учун ҚҚСни қўшимча ҳисоблаш ҳақида талабнома олди. ДСИ олинган аванслар суммаси релизация қилиш ҳажмига мувофиқ келмайди деб ҳисоблаб, қўшимча ҳисоблаш учун асос сифатида келтирган. ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш механизми тўғри қўлланганлиги ҳам ДСИда шубҳа уйғотган.

Ким фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлайди

23.05.19
2018 йилдан иккита солиқ – фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилди (29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон Қонуннинг 2-моддаси 2, 32-бандлари).

Мулкдор ўзгарган бўлса, мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлаш тўғрисидаги ДСИ талабномасига қандай жавоб бериш лозим

21.05.19
Вазият: Жорий йилнинг май ойида ташкилот 2018 йил давомида қурилиши амалга оширилган кўчмас мулк объектидан мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлаш тўғрисида ДСИдан талабнома олди.

ДСИнинг ўрнатилмаган асбоб-ускуналардан мол-мулк солиғи бўйича кўрсатма берилган хатига қандай жавоб бериш лозим

21.05.19
Buxgalter.uz ДСИ талабномаларига ва кўрсатма берган хатларига намунавий жавобларни чоп этиб, бухгалтерларга ёрдам бермоқда. Улар тажрибаси билан ўртоқлашмоқчи бўлган бош бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари, бошқа мутахассислар томонидан тайёрланган. Сиз ҳам шундай қилишингиз мумкин – вазият тавсифи ва жавобларни talabnoma@buxgalter.uz почтасига йўлланг. Бир-биримизга ёрдам берайлик!