Янги

Нима учун автокамерал назорат формулаларини такомиллаштириш керак

23.09.23
Яқин келажакда биз солиқ ходимларига солиқ идорасига чақириш, ҳужжатларни сўраш, ҳудудлар ва биноларни кўздан кечириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқланган янги шароитларда камерал солиқ текширувлари тажрибасига эга бўламиз. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ушбу қонун максимал даражада самара бериши учун камерал назорат формулалари инвентаризациясини ўтказиш ва уларни амалиётдан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш зарур деб ҳисоблайди.

Компанияда ишлайдиган Жанубий Корея фуқаролари учун ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар

22.09.23
«Компания Жанубий Корея фуқаролари учун ишлашга тасдиқнома олди. Уларга ҳисобланган иш ҳақидан ижтимоий солиқ тўлаш керакми?» Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра «Balance Calculate» ХК директори, «Profi Training» онлайн мактабининг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган тренери Венера МАЛИКОВА ойдинлик киритди:

Хизматлар электрон шаклда импорт қилинса, ҚҚСга ўтиш керакми

21.09.23
«Корхонамиз айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ҳисобланади. Биз белорус компаниясидан дастурий маҳсулот сотиб олишни режалаштирганмиз. СКнинг 255-моддасига мувофиқ электрон хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади. Импорт дастурий маҳсулотни сотиб олаётганда айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси мақомини йўқотмаймизми? Ушбу битим умумий белгиланган солиқларга ўтиш мажбурияти билан товарларни олиб кириш сифатида кўрилмайдими?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра Солиқ қўмитасининг солиқ солиш методологияси департаменти мутахассислари изоҳлашди:

E-ijara тизимида жисмоний шахс билан ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш шартлари

20.09.23
Юридик шахс жисмоний шахсдан турар жой биносини ижарага олади. Солиқ қўмитаси мутахассислари бундай шартномани E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос жиҳатларини тушунтирдилар.

Норезидент компаниянинг даромадга бўлган ҳақиқий ҳуқуқи қандай тасдиқланади

20.09.23
«Халқаро шартномалар нормаларини қўллаш орқали норезидентнинг даромадга бўлган ҳақиқий ҳуқуқини тасдиқлаш зарур. Норезидентнинг бундай ҳуқуқини қандай тасдиқлаш мумкин? Ҳақиқий резидентлик сертификатидан ташқари қандай ҳужжатлар тақдим қилиниши керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Факторинг шартномаси бўйича талаб қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилса, ҚҚС вужудга келадими

20.09.23
«Кредитор факторинг шартномаси асосида пул мажбурияти бўйича талаб қилиш ҳуқуқидан учинчи шахс фойдасига воз кечмоқда. Мазкур ҳолда ҚҚС юзага келадими?» Вuxgalter.uz илтимосига биноан ушбу вазиятга солиқ мутахассислари тушунтириш бердилар. Солиқ қўмитасининг солиқ низоларини судгача тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗОМИДДИНОВА:

Камерал солиқ текширувида ҳисобга олиниши керак бўлган тақиқлар

20.09.23
Камерал текшируви доирасида солиқчиларга солиқ тўловчининг ҳудудига кириш, ҳудудни ва биноларини кўздан кечириш, солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш, солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш тақиқланди. Бу солиқ тўловчилар безовта қилинмаслигини англатадими? Энди сизга камерал солиқ текшируви тайинланганда нималарни ҳисобга олиш керак бўлади? Солиқ тўловчилар ҳам, солиқчилар ҳам бемалол бўла олишмайди, – деб ҳисоблайди TRI-S-AUDIT аудитор компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА ва буни тушунтириб берди:

Тадбиркорлик субъекти тугатилса, қатъий белгиланган солиқни қандай миқдорда тўлаш керак

19.09.23
«Қатъий белгиланган суммадаги айланма солиғини тўловчи бир йил ичида тугатишни амалга оширишга қарор қилди. Солиқ инспекциясининг таъкидлашича, жорий йил учун белгиланган суммадан келиб чиқиб қатъий белгиланган солиқни барибир тўлаш керак. Бу ҳолатда солиқ органи ходимлари ҳақми?» Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳлади:

ҚҚС ставкаси ва дисконтни ЭҲФда акс эттириш: янги қоидалар

18.09.23
2023 йил сентябрь ойидан бошлаб ЭҲФдаги 7-«ҚҚС ставкаси» устуни ва 8-«ҚҚС суммаси» устунини тўлдириш қоидалари ўзгарди. Бу ўзгаришлар товарларини дисконт ва чегирмалар билан реализация қилувчиларда қийинчилик туғдирди. Чегирмалар айланмага қўшила бошлади. Ўз мижозлари билан ишлаш пайтида бу қийинчиликларни енгишга муваффақ бўлган солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА buxgalter.uz илтимосига кўра ўз тажрибаси билан бўлишди:

Тижорат банки корпоратив карта билан харидларни амалга ошириши мумкинми

18.09.23
«Банк корпоратив карта билан тўлаш орқали мобил телефонлар, смартфонлар ёки ноутбукларни сотиб олиши мумкинми? Агар бунга йўл қўйилса, унда бухгалтерия балансида бундай харажатларни қандай қилиб тўғри ҳисобга олиш керак?» Саволга buxgalter.uz илтимосига кўра «Finatex» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Ирина ПОДОЛЬСКАЯ жавоб берди: