Янги

Лизинг объекти муддатидан олдин қайтарилганда солиқ оқибатлари юзага келадими

04.08.23
“2021 йилда бизнинг МЧЖ лизинг шартномаси асосида махсус техникани сотиб олган. Икки йил мобайнида у жадвалга асосан тўловларни амалга оширди. 2023 йилда жамият ёмон молиявий ҳолати туфайли лизинг тўловларини тўлай олмади. Лизингга берувчи шартнома шартлари бажарилмаганлиги муносабати билан техникани олиб қўймоқда. Лизингга олувчи лизинг шартномаси бўйича 2021 ва 2022 йиллар давомида амалга оширилган тўловларни харажатларга олиб бориши керакми ёки лизингга берувчи тўланган маблағларни бизнинг МЧЖга (лизингга олувчига) қайтариши керакми? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

Қандай қилиб июлдан тақдим этилган кредит ва қарзлар суммасига ЭҲФ тақдим этиш мумкин

04.08.23
СКнинг 244-моддаси 1-қисми 7-бандида назарда тутилган айланмаларни ҚҚСдан озод қилишни қўллаш тартиби ўзгарди. Мазкур банд бўйича кредитларни, заёмларни пул шаклида ва қимматли қоғозлар билан бериш, шу жумладан улар бўйича фоизлар билан бирга бериш, шунингдек РЕПО операциялари, шу жумладан РЕПО операциялари бўйича қимматли қоғозлар берилганлиги учун тўланиши лозим бўлган пул суммалари ҚҚСдан озод қилинади. Ушбу суммалардан ҚҚС тўламаслик учун энди my.soliq.uz ёки my3.soliq.uz сайтида шахсий кабинетнинг “Солиқ имтиёзларини қўллаш тўғрисида мурожаат” хизмати орқали солиқ имтиёзини қўллаш ҳақида мурожаат бериш ва солиқ органларининг маъқуллашини олиш лозим. Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА мазкур босқичда янгилик Солиқ қўмитаси мутахассисларининг эътиборини талаб қилади, деб ҳисоблайди:

2022 ва 2023 йиллар учун фойда солиғининг пасайтирилган ставкасини қандай қўллаш мумкин

03.08.23
“Норезидент бўлган чет эл компанияси (Сербия Республикаси) 2022 йил 5 июлда ЎзР ҳудудида қурилишга доир пудрат шартномаси асосида доимий муассаса очди. ДМ – фойда солиғи ва соф фойдадан солиқ тўловчиси ҳисобланади. Фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш ва СКнинг 337-моддаси 11-қисмига асосан пасайтирилган (7,5%) солиқ ставкасини қўллашни истаймиз. Биз 2022 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш (имтиёздан фойдаланиш) ҳуқуқига эгамизми? Агар 2022 йил 1 сентябрдан кейин ошиш 10 млрд сўмдан ортиқ, бироқ 100 млрд сўмдан кам бўлса, ҳисоботни қандай қайта топшириш мумкин, сабаби ҳисобот топширилган ва имтиёз қўлланилмаган? 2023 йилда фойда солиғи бўйича пасайтирилган ставкани (7,5%) қандай ва қачон қўллаш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:

Қачон маркетинг агентлиги фойда солиғини ноль даражали ставка бўйича тўлайди

02.08.23
“Бизда турк компанияси билан контракт мавжуд бўлиб, у бўйича маркетинг хизматларини кўрсатамиз (ҚҚСсиз бир томонлама ҳисобварақ-фактура). СКнинг 241-моддасига асосан мазкур ҳолда Ўзбекистон реализация қилиш жойи ҳисобланиши тўғрими? Шунингдек, маҳаллий ташкилот билан маркетинг хизматларига доир шартнома мавжуд (ҚҚС билан). Биз бутун фойдага ноль даражали ставка бўйича солиқ солишимиз мумкинми? Ёки фақат хизматлар экспортидан келиб тушадиган фойда суммасига ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Қандай қилиб онлай-кассани алмаштириш ва фискал модулни сақлаб қолиш мумкин

02.08.23
“Norma” Профессионал ривожланиш маркази томонидан ўтказилган онлайн-кассалар бўйича вебинарда иштирокчилар саволлар беришди: Онлайн-НКМни виртуал кассага алмаштириш мумкинми? Кассани алмаштиришда фискал модулдан фойдаланишни давом эттириш мумкинми? Мазкур саволларга “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ жавоб берди.

Импорт контрактини тузишда айланмадан олинадиган солиқ тўловчи корхона фаолиятида нима ўзгаради

01.08.23
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлган корхона ускунани импорт қилмоқчи. Ускунага Ўзбекистонда харидор бор. Корхона-харидор ускуна учун тўловни ўз ҳисобварағидан амалга оширишни истаяпти. 1. Корхона-харидор ускуна учун тўловни тўғридан-тўғри амалга ошира олиши учун уч томонлама импорт контракти ёки воситачилик шартномасини тузиши керакми? 2. Корхона ускунани импорт қилганидан (импорт контракти тузилган санадан) кейин айланмадан олинадиган солиқ тўловчи мақомини сақлаб қолиши мумкинми ёки мажбурий тартибда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керакми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

2023 йил август ойи учун бош бухгалтер режаси

01.08.23
2023 йил август ойида қандай солиқлар ва қайси муддатларда тўланишини buxgalter.uz шарҳида ўқинг:

Қандай қилиб онлайн-НКМнинг нотўғри функционалидан фойдаланиш солиқ оқибатларига олиб келди

31.07.23
“Яқинда чекдаги хатони тузатишга тўғри келди. Ва бухгалтер – бизда бир неча йил бўлган тажрибага биноан – қайтариш чекини урди. Илгари ТХКМ мутахассислари шундай йўл тутишни тавсия қилишган. Бу сафар солиқ текшируви чоғида ҳаммаси кўнгилсизлик билан тугади. Солиқчилар чекдаги хатони тузатиш учун soliq.uz сайтидаги бунинг учун махсус мўлжалланган функционалдан фойдаланиш керак, деб таъкидлашмоқда. Бизни эса солиқ солиш базасини яширишда гумон қилишмоқда, қўшимча солиқ ҳисоблаш ва жарима солишни исташмоқда”. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “RIG” МЧЖ директори Рустам ЁҚУБОВ шарҳлаб берди:

ҚҚС ҳисоботини кўп марта қайта топширсак, юқори хавф даражасига эга солиқ тўловчига айланамизми

28.07.23
“Корхона, ҚҚС тўловчиси, маҳаллий ҳамда чет эл етказиб берувчиларидан хом ашё сотиб олади. Хом ашёни импорт қилишда божхона тўловлари, шу жумладан божхона ҚҚС тўланади. Импорт қилинган хом ашё ИМ-40 режимига расмийлаштирилган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган. Бир неча ойдан кейин божхона органлари божхона базаси ва ҚҚС суммасини оширишди. Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш учун корхона БЮД расмийлаштирилган ой ва кейинги ойлар учун ҚҚС бўйича қайта ҳисоб-китобни тақдим этди. Шу тариқа, корхонамиз қайта ҳисоб-китобларни кўп марта топширганлиги туфайли солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчилар ҳудудида бўлиб қолиши мумкин. Мазкур вазиятдан чиқиш йўли борми. Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасини жорий давр ҳисоботига киритиш имконияти мавжудми?” Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан ДСБ ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи ўринбосари Марат ВАХРИЕВ тушунтирди:

Маҳаллий компаниялар ва ЯТТ донатларни қабул қилишлари мумкинми

27.07.23
“Биз медиа лойиҳасини бошладик, унинг фаолиятини реклама жойлаштиришдан олинган маблағлар ва донатлар (фойдаланувчиларнинг ихтиёрий хайр-эҳсонлари) ҳисобига молиялаштиришни режалаштиряпмиз. Биз бундай хайр-эҳсонларни қабул қилишимиз мумкинми ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди: