Янги

Ставка ўзгарган бўлса, импорт қилинган товарни сотишда ҚҚС қандай ҳисобланади

18.07.23
“Ташкилот 2021 йилда чет элдан асосий воситани сотиб олди. ҚҚС ставкаси 15 % бўлганди. Ҳозир ташкилот АВни қолдиқ қиймати бўйича реализация қилади. ҚҚС бўйича солиқ солиш базасини биз божхона қиймати бўйича оламиз. Ҳозир ҚҚС 12% бўлганлиги муносабати билан ҚҚС суммаси божхона расмийлаштируви чоғида бўлганига нисбатан камроқ бўлади. Ушбу вазиятда ҚҚСни қандай тўғри ҳисоблаш керак?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради:

Онлайн-режимда техник хизматлар кўрсатишда доимий муассаса ташкил этиладими

17.07.23
“Ташкилот норезидент бўлган ташкилот билан бир неча йилга дастурий таъминотни кузатиб бориш ва маслаҳатлар бериш бўйича хизматларга доир шартнома тузди. Хизматлар норезидент рўйхатдан ўтказилган давлатда онлайн-режимда кўрсатилади. Дастурий таъминотда техник носозлик аниқланган тақдирда техник хизмат кўрсатиш 1 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистонга келган ҳолда кўрсатилади. Бу бир йилда 3-4 марта бўлиши мумкин. Норезидентда бу ҳолда доимий муассаса очиш мажбурияти юзага келадими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб беради:

Солиқлар бўйича ортиқча тўлов мавжуд бўлганда пеня ҳисобланадими

14.07.23
“Ташкилот келгусида аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топширишда юзага келиши мумкин бўлган пеняга йўл қўймаслик учун солиқларнинг ҳар бир тури бўйича олдиндан тўловни амалга оширади. Аммо солиқ органининг маълум қилишича, солиқлар турлари бўйича бундай тўловларнинг мавжудлиги аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топширишда аҳамиятга эга эмас ва олдиндан тўлов мавжудлигидан қатъи назар, СКнинг 83-моддасига биноан қўшимча ҳисоблашлар бўйича пеня ҳисобланади. Солиқ органи ходимларининг тушунтириши тўғрими? Ахир пеня СКнинг 110-моддасига мувофиқ тўланмаган суммага нисбатан ҳисобланмайдими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради.

Қандай қилиб ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларида рақамли маркировкалашни чалкаштирмаслик керак

14.07.23
Asl Belgisi. Business мобиль иловаси ёрдамида ҳозирги вақтда товар “Асл белгиси” тизими маълумотлари бўйича кимга тегишли эканлигини текшириш мумкин. Турли тушунмовчиликлардан қочиш учун товарни фақат тизимда сиз товарга эгалик қилувчи ҳисобланган тақдирда реализация қилиш мумкин. Акс ҳолда нафақат ўзингизга, балки сизнинг контрагентларингизга-харидорларга ҳам муаммолар туғдиришингиз мумкин. Asl Belgisi. Business мобиль иловасида сиз товар тўғрисидаги барча ахборотни, шу жумладан ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати, унинг ишлаб чиқарувчиси, сотувчиси тўғрисидаги ахборотни кўрасиз.

ҚҚС гувоҳномасини қаердан олиш мумкин

13.07.23
Амалиётда баъзан pdf форматидаги ёки қоғозга босиб чиқарилган ҚҚС гувоҳномасига зарурат юзага келади. Уни қаердан ва қандай юклаб олиш мумкин? Тақдим этилган ҳужжатнинг ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин? Солиқ қўмитасининг мутахассислари йўриқномани тақдим этишди.

Хизматлар экспортида айланмадан олинадиган солиқ қандай ҳисоблаб чиқарилади

13.07.23
“Корхона хизматлар экспортини амалга оширади. Корхона айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёздан фойдаланадими ёки йўқми?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради.

Қандай қилиб хизматлар импортида ҚҚС бўйича ҳисоботни топшириш ва солиқни тўлаш керак

12.07.23
Хизматлар импортига бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш мажбурияти мавжудми? Ҳисобварақ-фактуралар тўғрисидаги низомда ушбу саволга жавоб йўқ. Пировардида зарар кўрмаслиги учун солиқ тўловчи ўзини қандай тўғри тутиши кераклигини солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди.

Таълим соҳасидаги тижорат ташкилоти фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қўллаши мумкинми

12.07.23
“МЧЖнинг фаолияти – олий таълим. Ташкилот Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тақдим этилган лицензия асосида таълим соҳасида фаолиятни амалга оширади. Бизнинг ташкилотимиз ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи ташкилот сифатида фойда солиғи бўйича 0 % ставкани қўллаши мумкинми? Ёки ушбу ставка фақат нотижорат ташкилотларига тааллуқлими?” Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб беради.

Мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда қайта баҳолашни қачон ҳисобга олиш мумкин

11.07.23
“Корхона ҳисоб сиёсатига асосан 2023 йил 1 январь ҳолатига асосий воситаларни қайта баҳолашни амалга оширмоқчи. Компания балансида кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати 1 кв метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан юқори. Баён этилганлардан келиб чиқиб, агар корхона кўчмас мулкининг (биносининг) қолдиқ қиймати 1 кв метр учун энг кам қийматдан юқори бўлса, корхона қайта баҳолашни амалга ошириш ва 2023 йил учун мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда ушбу қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эгами?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради.

Қачон махсус рента солиғи бўйича мажбурият юзага келади

11.07.23
"Корхона 2020 йилда “ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун” лицензия олди ва 2023 йил якунига қадар фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича тайёргарлик ишлари билан шуғулланди. 2023 йилда қимматли металлар аффинажи учун лицензия олгандан кейин маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш муносабати билан корхонада махсус рента солиғи бўйича мажбурият юзага келадими?” Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб беради.