Янги

Меъёрдан ортиқча кундалик харажатларни қандай ҳисобга олиш керак

22.01.25
«Корхона ходимни Қозоғистонга 5 кунлик хизмат сафарига юборди. Корхонада Хизмат сафарлари тўғрисида низом ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ ходимга кунига 50 АҚШ доллари миқдорида кундалик тўлов берилди. Қозоғистон Республикаси қонунчилигида белгиланган кундалик меъёрлар кунига 25 АҚШ долларини ташкил этади. Ходим хизмат сафари бўйича бўнак ҳисоботини ёпиш учун барча ҳужжатларни, шу жумладан кундалик харажатлар бўйича ҳужжатларни тақдим этди. Меъёрдан ортиқча кундалик тўловлар бўйича ходимнинг даромадини ва ижтимоий солиқ, ЖШДС, ШЖБПҲ ажратмаларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Қандай қилиб таъсисчи директорни асоссиз хизмат сафарлари учун жавобгарликка тортиши мумкин

21.01.25
«Мен МЧЖнинг таъсисчисиман. Корхонамнинг директори ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда, қариндошлари яшайдиган Нукусга тез-тез хизмат сафарига бормоқда. Бунда у харажатларни ташкилот ҳисобидан хизмат сафари харажатлари сифатида қоплаяпти. Мен таъсисчи сифатида директордан асоссиз хизмат сафарлари туфайли етказилган моддий зарарни ундириб олишга ҳақлиманми?» Саволга «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари жавоб беришди:

Таъсисчи корхонага валюта қарзини берса

20.01.25
«Жисмоний шахс-таъсисчи корхонага ўз маблағларидан 2 млн АҚШ доллари миқдорида молиявий қарз бермоқда. Қарз шартномасини тузишда 3 ойлик имтиёзли муддат белгилаш ва бу давр мобайнида шартнома бўйича фоизларни ҳисобламаслик ва тўламаслик мумкинми?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра саволни «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди:

К-savdo орқали сотиб олинган кўчма савдо жойларини қандай ҳисобга олиш керак

17.01.25
«Ташкилот хизмат кўрсатиш учун К-savdo тизими орқали 3 йил муддатга кўчма савдо жойларини сотиб олди. Ушбу жойларни қандай бухгалтерия ўтказмалари билан ҳисобга олиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассислари жавоб беришди:

Юқори малакали чет эллик мутахассисларнинг даромадларига солиқ солиш ставкалари

17.01.25
«Корхона юқори малакали чет эллик мутахассисларни ишга қабул қилмоқда. Уларнинг даромадига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқни қайси ставка бўйича солиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА жавоб берди:

Солиқни ҳисоблашда ходимлар учун «қаҳва»га сарфланган харажатларни чегириб ташлаш мумкинми

15.01.25
«Корхона доимий равишда офис ходимлари учун мевалар, сут, қаҳва, чой, салфеткалар, сув, пластик ликопчалар ва шу кабиларни харид қилади. Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда бу харажатлар чегириб ташланадими?» Buxgalter Pro обуначиси илтимосига кўра бу мавзуни «Норма»нинг эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА тушунтириб берди:

Ижарага берувчи жисмоний ёки юридик шахс қандай энг кам ставкадан келиб чиқиб солиқ тўлаши лозим

14.01.25
«Корхона биноларни ижарага беради. Шунингдек, у жисмоний шахсдан ўзи ҳам ижарага олади. 2025 йилда Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни ижарага беришда оширувчи коэффициентлар белгиланган. Корхона Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни ижарага беришда қандай энг кам ставкадан келиб чиқиб солиқ тўлайди? Ва жисмоний шахсдан кўчмас мулкни ижарага олишда солиқ агенти сифатида ЖШДС қандай энг кам ставкадан келиб чиқиб тўланиши керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

Моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини ҳисоблаш учун ЭКИҲМнинг қайси санадаги кўрсаткичини олиш керак

13.01.25
«Ходимга 2024 йил ноябрда моддий ёрдам берилди. ЖШДС бўйича имтиёз ҳисоб-китоб санасидаги ЭКИҲМ – 1 155 000 сўм асосида ҳисобланди, ЭКИҲМнинг 4,22 баравари – бу 4 874 100 сўм. Ҳозир «автокамерал»дан қўшимча ҳисоблаш олдик – унда ЖШДС бўйича имтиёзли суммани ҳисоблаш учун 2024 йил бошидаги ЭКИҲМ (1 050 000 сўм) қабул қилиниши кўрсатилган. Унда имтиёзли сумма камроқ чиқади. Ходимга моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини ҳисоблаш учун қайси ЭКИҲМни олиш керак?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» сервиси мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди:

ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни қандай тўлдириш керак

06.01.25
Тавсияда: – ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича Ҳисоб-китобни тўлдириш тартиби ва тўлдиришга доир мисол; – бош офис ва филиал учун Ҳисоб-китобни тўлдиришга доир мисоллар.

Юк контейнерини ижарага бериш шартномасини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми

04.01.25
«Корхона металл юк контейнерини ижарага бермоқда. Ижара шартномасини E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш керакми? Контейнер учун ижара тўловини ҳисоблашда 1 кв. м учун минимал ижара тўлови ставкаси қўлланиладими?» Buxgalter Pro обуначисининг саволига «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Азизахон ТОШХЎЖАЕВА жавоб берди: