Товарни қайтаришда барча муддатлар ўтгандан сўнг қандай ЭҲФ тақдим этиш керак

preview

«14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга мувофиқ қўшимча ҳисобварақ-фактура 1 йил давомида, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса - кафолат муддати доирасида расмийлаштирилади. Агар бу муддатлар ўтиб кетган бўлса ва етказиб берувчи роуминг операторлари орқали техник жиҳатдан қўшимча ЭҲФ (манфий) юбора олмаса, ТМБни етказиб берувчига қайтаришни қандай расмийлаштириш мумкин? Ташкилотлар етказиб берувчига стандарт ЭҲФ жўнатиши мумкинми, улар қабул қилинган шартномани кўрсатиб? «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонундан келиб чиқиб ва «иқтисодий моҳиятнинг шаклдан устунлиги» тамойилига таяниб, бизнинг ҳолатда ТМБни қайтаришни стандарт ЭҲФ билан расмийлаштириш мумкин деб ҳисоблаймиз».

Бухгалтер бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида обуначининг илтимосига кўра «Норма» эксперти, «Жавоб берамиз!» хизмати мутахассиси Дилором САИДОВА тушунтириб берди:

Экспертларга ўз саволларингизни бериш имконига эга бўлиш ва «Жавоб берамиз!» тайёр жавоблар базасини тўлиқ кўриш учун Buxgalter Proга кириш ҳуқуқини расмийлаштиринг.

 

– Мазкур ҳолатда товарни қайтариш учун қўшимча ЭҲФ расмийлаштириш муддати тугаганлиги сабабли, харидор етказиб берувчи номига, харидор сифатида ЭҲФ расмийлаштирган. Яъни, товарни тескари реализация қилган.

Қонунчилик харид қилинган товарни етказиб берувчига тескари реализация қилишни тақиқламайди. Фақат бир шарт: дастлаб товар харид қилинган шартноманинг рақамини кўрсатмаслик керак. Харидор ва сотувчи ўртасида қайтариладиган товар миқдори бўйича янги шартнома тузиш лозим.

Товарни етказиб берувчига тескари реализация қилишда солиқ солиш мақсадида ЭҲФда кўрсатилган сумма ҚҚС ва фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ солинадиган даромад ҳисобланади.

Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция оддий реализация сифатида акс эттирилади.

 

 

 

ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /uz/publish/doc/text207630_tovarni_qaytarishda_barcha_muddatlar_utgandan_sung_qanday_ehf_taqdim_etish_kerak