Солиқ имтиёзларини берувчи органлар рўйхати кенгайтирилди

preview

 

2019 йил 1 январдан Вазирлар Маҳкамасига солиқ ва бошқа мажбурий тўлов бўйича имтиёзлар бериш, ҳатто уларни тўлашдан тўлиқ озод этиш ҳуқуқи берилди (24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонунга қаранг).


Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Солиқ кодексининг  30-моддасига мувофиқ бундай ваколатга фақат Олий Мажлис ва Президент эгадир. Имтиёз қонунда ёки Президентнинг ҳужжати – фармони, қарори, фармойишида акс эттирилган бўлиши керак.

 

Янги йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг имтиёзларга доир масалалар бўйича қарори қарор ёки фармойиш шаклида расмийлаштирилиши мумкин («Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасига қаранг). Тегишли қўшимчалар Солиқ кодексининг 30, 31, 128-моддаларига киритилган.

 

Бироқ қўшимча шарт ҳам киритилди: Ҳукумат мазкур ваколатдан фақат алоҳида ҳолларда фойдаланади. Вазирлар Маҳкамаси бундай қарорларни қабул қиладиган аниқ вазиятлар ҳозирча аниқлаштирилмаган. 

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.

 

Самир Латипов.

 

 

«Norma» профессионал ривожланиш марказида А.Тошхўжаева ўтказадиган семинарда солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.