Солиқ солиш мақсадида ҳисоб сиёсатини қандай тузиш керак

preview

Солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсати 2020 йилдан буён тузилади ва мажбурий ҳужжат ҳисобланади. У солиқ базасини ҳисоблаш, солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш, солиқ ҳисоботини тузиш учун концептуал асос ҳисобланади.

Материалда:

СҲС (солиқ ҳисоби сиёсати)ни қачон тасдиқлаш керак ва амал қилиш муддатлари;
СҲС қандай шаклда тузилади;
СҲСда нималар акс эттирилади;
Нима учун СҲСни албатта тасдиқлаш керак;
2025 йил учун ҳисоб сиёсатини тасдиқлашга улгурмаган бўлсангиз нима қилиш керак.

 

СҲСни қачон тасдиқлаш керак ва у қанча вақт давомида амал қилади

Солиқ солиш мақсадидаги ҳисоб сиёсати (кейинги ўринларда – солиқ ҳисоби сиёсати, СҲС) ушбу ҳисоб сиёсати тасдиқланган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан қўлланилади. Бу – қоида. Бироқ баъзида объектив сабабларга кўра уни 1 январгача тузиб бўлмайди. Шунинг учун, Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунлар эълон қилиниши билан иложи борича тезроқ СҲСни тузинг.

СҲСда белгиланган қоидаларнинг амал қилиши календарь йилга татбиқ этилади. СҲС йил давомида ўзгартирилмаслиги керак. Лекин битта истисно бор: солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар солиқ қонунчилиги ёки солиқ солиш шартлари ўзгарган тақдирда ва фақат ушбу ўзгаришлар билан боғлиқ қисмидагина киритилишига йўл қўйилади.

 

СҲСни қандай шаклда тузиш керак

СҲСни алоҳида ҳужжат сифатида ёки корхона ҳисоб сиёсатининг бўлими сифатида тузишингиз мумкин. Тасдиқланган шакл йўқ, бухгалтерия ҳисоби мақсадидаги ҳисоб сиёсати (БҲҲС) шакли ва баён этиш услубини асос қилиб олинг.

СҲС директорнинг буйруғи ёки фармойиши билан тасдиқланади.

 

СҲСда нималарни акс эттириш керак

СҲСда солиқларни ҳисоблаб чиқиш ва солиқ ҳисоботини тузиш билан боғлиқ барча нарсаларни тавсифлаймиз. Агар у алоҳида ҳужжат шаклида тузилса, кириш қисмида ташкилот фаолияти ҳақида қисқача маълумотларни беринг:

  • ташкилот номи;
  • рўйхатдан ўтказилган сана;
  • фаолият тури;
  • ходимларнинг ўртача йиллик сони.

СҲСда қуйидагиларни кўрсатинг:

1) Сиз (солиқ тўловчи, солиқ агенти) томонингиздан мустақил равишда ишлаб чиқилган солиқ регистрларининг шакллари ва тузиш тартиби;

2) Солиқ ҳисобини юритиш учун масъул шахслар;

Биринчи масъул шахслар директор ва бош ҳисобчи ҳисобланади. Лекин сиз, масалан, солиқ маслаҳатчисини ҳам ёллаб, унга солиқ ҳисобини юритиш мажбуриятини юклашингиз мумкин. Ва бу жиҳат албатта очиб берилиши керак.

3) Қайси солиқларнинг тўловчиси эканлигингиз;

4) Солиқ солиш мақсадида алоҳида ҳисоб юритишнинг қабул қилинган тартиби;

Агар сизнинг турли фаолият йўналишингиз бўйича солиқ солишнинг турли тартиби назарда тутилган бўлса, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида ҳисобини юритиш керак. Масалан, солиқ тўловчи бир вақтнинг ўзида ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган операцияларни амалга оширади ёки айланмадан солиқ тўловчи бир нечта фаолият турини (савдо, воситачилик фаолияти, хизматлар) юритади ва улар бўйича турли солиқ солиш объектлари ва солиқ ставкалари белгиланган. Буни СҲСда  акс эттиринг.

5) Фойда солиғини ҳисоблаб чиқиш мақсадида харажатларни сарфларга киритиш ва ҚҚСни ҳисобга олишнинг танланган усуллари;

6) Активларнинг ҳар бир гуруҳи ва кичик гуруҳи бўйича амортизация меъёрлари (ҳисоблаш усуллари);

7) Ҳар бир солиқ бўйича солиқ ҳисоби. 

Ушбу бўлим бутун ҳисоб сиёсатида асосий ҳисобланади. Сиз тўлайдиган ҳар бир солиқни батафсил ёзиб чиқиш керак:

  • Нима солиқ солиш объекти ҳисобланади?
  • Имтиёзлар борми, қандай?
  • Солиқ ставкаси қандай?
  • Ҳисобот топшириш муддатлари қандай ва ҳ.к.

Масалан, фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солиш мақсадида харажатлар ҳужжатлар билан асосланган ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлиши керак. Харажатларни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштиришингизни, уларнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги мезонларини санаб ўтинг.

Шунингдек, солиқ солиш мақсадида чегириладиган харажатларга СКда кўрсатилган меъёрлар доирасидаги амортизация суммаси киритилади. Агар сиз бошқа меъёрларни қўлласангиз, сизда бухгалтерия ва солиқ ҳисоби маълумотлари бўйича фарқ юзага келади. Шунинг учун активларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича амортизация меъёрларини кўрсатишни тавсия этамиз.

ҚҚС қисмида, агар солиқ тўловчи солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган фаолият турларини амалга оширса, у фақат солиқ солинадиган айланмага тўғри келадиган суммани ҳисобга олиши мумкин. Ҳисобга олиш суммасини икки усул билан аниқлаш мумкин: алоҳида ва (ёки) мутаносиб. СҲСда қайси усулни қўллашингизни тавсифланг.

8) Молиявий таваккалчиликлар билан боғлиқ операциялар;

Агар сизда молиявий таваккалчиликлар (хеджирлаш) билан боғлиқ операциялар бўлса, СҲСда хеджирланадиган таваккалчиликлар, хеджирланадиган моддалар ва уларга нисбатан қўлланиладиган хеджирлаш воситалари таърифларини очиб беришни тавсия этамиз. Хеджирлаш самарадорлиги даражасини баҳолаш услубиятини кўрсатинг.

9) Ўзаро боғлиқ шахслар;

10) Бошқа муҳим жиҳатлар.

 

Нима учун СҲСни албатта тасдиқлаш керак

Бу ҳужжат биринчи навбатда солиқ ҳисобида қўлланиладиган усулларни асослаш учун ўзимизга керак. Солиқ кодекси бизга мустақил қарорлар қабул қилиш имконини берадиган вазиятларни ушбу ҳужжатда очиб бериш керак. Ва солиқ ходимлари билан мулоқот қилишда айнан унга таяниш керак.

 

2025 йил учун ҳисоб сиёсатларини тасдиқлашга улгурмаган бўлсангиз

Сизнинг ишингизни енгиллаштириш ва  ортиқча стрессдан халос қилиш учун биз ҳисоб сиёсати Конструкторини – Ўзбекистонда ҳисоб сиёсатларини шакллантириш учун ноёб хизматни яратдик. Сиз ҳам бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун, ҳам солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоб сиёсатини тез ва осон шакллантира оласиз.

Конструкторлар қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришларга мувофиқ янгиланган ва сиёсатни ташкилотингизга мослаштириш имконини беради. Ҳисоб сиёсати Конструктори фақат Buxgalter Pro электрон эксперт тизимининг VIP тарифи фойдаланувчилари учун мавжуд.

Конструктор билан қандай ишлаш керак:

1. Сайтнинг юқори менюсидан Конструкторга ўтинг.

2. Саволларга диққат билан жавоб беринг ва керакли бандларни белгиланг. Бандларни ўтказиб юбормасдан, юқоридан пастга қараб кетма-кет ҳаракат қилинг.

3. Тизим ҳужжат матнини ўзи шакллантиради, сиз уни ўнг томонда кўриб турасиз.

4. Ҳужжатни юклаб олиш учун «Экспорт» функциясидан фойдаланинг.

 

 

 

Солиқ ҳисоби сиёсати Солиқ ҳисоби сиёсати Солиқ ҳисоби сиёсати /uz/publish/doc/text156761_soliq_solish_maqsadida_hisob_siesatini_qanday_tuzish_kerak