Онлайн-НКМ орқали воситачилик шартномаси бўйича маълумотларни олиш мумкинми

preview

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Юридик шахснинг онлайн-НКМ ва виртуал касса бўйича маълумотлари» интерактив хизматида янги илова – «Воситачи ва комитентлар мониторинги» пайдо бўлди. Унинг ёрдамида воситачилик шартномаси бўйича реализация қилиш ҳажмини кузатиш мумкин.

Бу қандай ишлашини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ходимлари айтиб берищди.

 

Илова қуйидагиларга ойлар бўйича маълумотларни олиш имконини беради:

  • комитентларга – ўзининг ҳар бир воситачисидан келиб тушган тушумлар суммаси ҳақидаги;
  • воситачиларга – ҳар бир комитент билан тузилган шартномалар бўйича сотувлар суммаси ҳақидаги.

Керакли маълумотни топиш учун:

1. My.soliq.uz даги «Юридик шахснинг онлайн-НКМ ва виртуал касса бўйича маълумотлари» интерактив хизматидаги «Воситачи ва комитентлар мониторинги» иловасини очинг.

2. Қидирув шартларини тўлдиринг (фильтрдаги устунлар):

  • шартноманинг қайси иштирокчиси (комитент ёки воситачи) ҳақида маълумот сўралаётганини;
  • маълумот олиниши зарур бўлган давр (йил ва ой);
  • қидирилаётган комитент ёки воситачининг СТИРи ёки ЖШШИРи.

3. «Қидирув» тугмасини босинг.

Экраннинг пастки қисмида жадвалда сизга керакли маълумотлар акс этади.

Манбага қаранг.

 

 

Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /uz/publish/doc/text182046_onlayn-nkm_orqali_vositachilik_shartnomasi_buyicha_malumotlarni_olish_mumkinmi