Юридик шахс резидентлиги сертификати қандай олинади?

preview

Юридик шахс резидентлиги сертификати иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш мақсадида ТИФ иштирокчилари учун зарур. Уни Ўзбекистон иккиёқлама солиқ солишни бартараф этиш тўғрисида амалдаги шартнома тузган мамлакат вакили билан тузиладиган ҳар битта халқаро контракт учун олиш керак. Буни йўриқномамизга риоя қилган ҳолда бажаринг.

  1. ЭРИ ёрдамида my.soliq.uz сайтидаги    солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киринг.
  2. Интерфейснинг чап юқори қисмида “Резидентлик сертификатини олиш” тугмасига босинг. Экранда ариза шакли пайдо бўлади, уни тўлдириб жўнатиш керак.
  3. “Юридик шахс маълумотлари” майдонида барча ҳисоб маълумотлари автоматик тарзда пайдо бўлади. “Юридик шахснинг тўлиқ номи” ва “Юридик манзил” графаларидаги ахборотга тузатиш киритиш зарур: тизим барча тиниш белгиларини олиб ташлашни сўрайди.
  4. “Сертификатни олиш мақсади” майдонини тўлдиринг. Агар сизда олиниши лозим бўлган дивидендлар ва фоизларнинг миқдори бўйича маълумотлар бўлмаса, “бошқа мақсадлар” графасини тўлдириш етарли бўлади. Шунчаки унга контрактингиз предметини ёзинг.
  5. Шундан сўнг қуйидагиларни кўрсатиш зарур:
  • контрактнинг рақами ва санаси;
  • ваколатли банкда рўйхатдан ўтказилганлиги бўйича контрактнинг ИДР;
  • даромад олиниши кутилаётган (олинган) хорижий солиқ тўловчининг номи;
  • доимий жойлашган жойи далилини тасдиқлаш лозим бўлган календарь йил;
  • солиқ органига тасдиқнома топшириладиган чет давлат номи;
  • резидентлик сертификати унинг асосида бериладиган халқаро шартноманинг номи (тушувчи рўйхатдан танлаш лозим);
  • сертификатнинг асли юбориладиган почта манзили.

    6.Барча маълумотларни, шу жумладан – “Аризада кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман” блокидаги маълумотларни

       яна бир марта текширинг.   

    7.“Жўнатиш” тугмасига босинг.

Сертификат аризада кўрсатилган электрон манзилга юборилади.

Виктория БЕЗГИНА