Маҳсулотлар импортида агентлик мукофоти ва транспорт хизматлари қандай ҳисобга олинади

preview

“Компания импорт билан шуғулланади. Транспорт ва агентлик хизматларини норезидент кўрсатади, Ўзбекистон хизмат кўрсатиш жойи ҳисобланмайди. Биз буни ҳисобварақ-фактурада бир томонлама тартибда кўрсатишимиз керакми? Норезидентнинг тўланадиган агентлик мукофоти Ўзбекистондаги манбалардан олинган норезидентнинг даромадларига кирадими?”.

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга «Assistance In Tax»  солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори  Радмила КАРИМОВА жавоб берди:


- Хизматларни реализация қилиш жойини эътироф этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда, ўзингизнинг импорт контрактингиз қоидаларига амал қилинг. У хизматлар кўрсатишнинг шундай шартларини ўз ичига олиши мумкинки, улар туфайли реализация қилиш жойи этиб барибир Ўзбекистон ҳудуди эътироф этилади. Айниқса бу халқаро ташувчилар ёки транспорт-экспедиторлик компаниялари томонидан кўрсатиладиган хизматларга дахл қилади. Бундай шартномаларда хизматлар халқаро ташувлар доирасида ёки ўзгача тарзда кўрсатилаётганлигини белгилаш муҳимдир.


ҚҚС

Реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солиқ солиш объектидир .

Ўзбекистон ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари ҚҚСни тўловчилар ҳисобланади, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон эътироф этилса .

Агар компания реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланмайдиган норезидентнинг хизматларини сотиб олса, ҚҚС ҳисобланмайди. Ҳисобварақ-фактура бундай хизматларга ёзилмайди.


Норезидентларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи

Тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлар рўйхати СКнинг 351-моддаси 2-қисмида белгиланган.

Кўрсатилган рўйхатга қуйидаги хизматларни кўрсатишдан олинган даромадлар киради:

  • халқаро ташиш, шу жумладан юкларни юклаш, қайта юклаш, тушириш ва жойлаш учун ташиш шартномаси шартларида назарда тутилган тўлов бўйича хизматлар ;
  • халқаро ташишларда ва Ўзбекистон ичида ташишларда транспорт-экспедиторлик хизматлари .

Транспорт-экспедиторлик компаниясининг агентлик мукофоти юк юборувчидан (юк олувчидан) олинган сумма ва юк ташувчининг тегишли бирламчи ҳужжатлари билан тасдиқланган, юк ташувчига тўланиши лозим бўлган сумма ўртасидаги ижобий фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилади .

Бунда халқаро ташиш деганда йўловчиларни, юкларни, товарларни, шу жумладан почтани дарё ёки ҳаво кемалари, автомобиль ёки темир йўл транспорти орқали, давлатлардан бири Ўзбекистон бўлган турли давлатларда жойлашган пунктлар ўртасида амалга ошириладиган ҳар қандай ташиш тушунилади.

Агар мазкур шарт бажарилмаса, яъни хизматлар фақат Ўзбекистондан ташқарида кўрсатилса, норезидентга тўловлар норезидентнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига кирмайди .

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади

ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text170725_mahsulotlar_importida_agentlik_mukofoti_va_transport_hizmatlari_qanday_hisobga_olinadi