Солиқ резидентлиги сертификати билан боғлиқ муаммолардан қандай қочиб қутулиш мумкин

preview

Ташқи иқтисодий битим тузаётган бўлсангиз, солиқ резидентлиги сертификати қонуний асосларда солиқ агенти ролини бажармаслик имконини беради.

Илтимосингизга кўра хорижий ҳамкор сизга қоғоздаги ҳужжатнинг электрон нусхасини тақдим этди. Солиқ инспекциясига шунинг ўзи етарлими ёки асл нусхаси керак бўладими? Вuxgalter.uz илтимосига кўра бу саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:


– Хорижий компания доимий турган жойини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган (яъни солиқ резиденти ҳисобланган) тақдирдагина Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаши мумкин. У солиқ резидентлиги сертификати/маълумотномасидир.

Тўловчининг чет давлат резиденти эканлигини тасдиқлаш зарурати иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро битимларнинг «Битим қўлланиладиган шахслар» моддасидан келиб чиқади. Аҳдлашаётган иккала давлатнинг резидентларигина бундай битим қоидаларини қўллашлари мумкин. Ушбу талаб СК 6-моддаси 2-қисмида ҳам белгиланган.

Резидентлик сертификати қуйидаги турлардан бирида тақдим этилиши мумкин :

1) норезидент резиденти бўлган чет давлатнинг ваколатли (одатда, солиқ) органи томонидан тасдиқланган асл нусха. Бунда шундай ҳужжатни бериш консуллик легаллаштириш амалга оширилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда апостиль қўйилган ҳолда бажарилади. Консуллик легаллаштиришни амалга ошириш ҳам, апостиль қўйиш ҳам ҳужжатнинг асллигини аниқлаш мақсадида бажарилади;

2) олдинги банд талабларига мувофиқ бўлган ҳужжат асл нусхасининг нотариал тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси (яъни асл нусха консуллик легаллаштиришига эга бўлса ёки унга апостиль қўйилган бўлса). Нотариус ҳужжатнинг асл нусхаси асосида кўчирма нусхасини тасдиқлайди;

3) чет давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган, солиқ резидентлигини тасдиқловчи электрон ҳужжатнинг қоғоздаги нусхаси.

Шу тариқа, СКда қуйидагилардан фойдаланиш имконияти назарда тутилган:

  • қоғоз ҳужжатнинг асл нусхаси – консуллик легаллаштириш амалга оширилган, апостиль қўйилган ёки нотариал тасдиқланган кўчирма нусхаси;
  • чет давлат ваколатли органининг интернет-ресурсида жойлаштирилган электрон ҳужжат. 

Буни мисоллар ёрдамида кўриб чиқамиз.

1. Россия компанияси электрон ҳужжатнинг қоғоздаги кўчирма нусхасини қуйидаги кўринишда тақдим этган:

Тақдим этилган ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш учун ҳужжатда кўрсатилган қуйидаги ҳавола орқали кириш керак: https://service.nalog.ru/nrez/check.html.

Унга кирган заҳоти ушбу дарча кўринади:

Резидентлик сертификатида кўрсатилган тегишли текширув коди киритилиб, «Получить сертификат» («Сертификат олиш») тугмачаси босилганда ушбу ҳужжатнинг электрон нусхаси PDF форматида очилади.

Бундан ташқари, https://www.nalog.ru/rn77/about_fts/inttax/clist/ ҳаволаси орқали Россия Федерацияси солиқ хизматининг сайтига кириб, РФ солиқ резиденти мақомини тасдиқловчи ҳужжатларни имзолаш ваколатига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзо намуналари актуал рўйхати билан танишиб чиқиш мумкин.


2. Грузия компанияси резидентлик сертификатининг қоғоздаги кўчирма нусхасини тақдим этган:

Солиқ хизматининг https://www.rs.ge/en/6177 электрон сервиси ёрдамида Грузия солиқ резиденти мақомини тасдиқловчи ҳужжатни текшириб кўриш мумкин. Сертификатнинг тепадаги ўнг бурчагида кўрсатилган идентификация рақами (ID) ва штрих-код (BARCODE) киритилганда янги дарчада асл сертификатнинг электрон нусхаси очиб кўрсатилади.


3. Чехия Республикасидаги маҳаллий солиқ органлари солиқ резидентлиги сертификатини нафақат қоғоз ташувчисида, балки электрон имзо қўйилган электрон шаклда ҳам беришлари мумкин.

Чехия компанияси апостиль қўйилган резидентлик сертификатининг асл нусхасини тақдим этган:

Чехия почтаси бундай ҳужжатни қоғоз ташувчисидан электрон шаклга конвертациялайди.

Солиқ хизмати берган тушунтиришларга кўра, www.czechpoint.cz/overovacidolozky Интернет-сервиси электрон имзонинг ҳақиқийлигини текширишга мўлжалланган. Бу сертификатга илова қилинадиган ҳужжатдаги штрих-код остида кўрсатилган рақамни бўш майдонда қайд этиш ва «Ověřit» («Текшириш») тугмачасини босиш орқали текширилади.

Ҳужжат базада мавжуд бўлса, қуйидагича хабар берилади: «Dokument vznikl provedením konverze dokumentů podle zákona č. 300/2008 Sb., o elektronických úkonech a autorizované konverzi dokumentů, v platném znění» (ҳужжат Электрон ҳужжатлар ва ҳужжатларни санкцияланган тарзда ўзгартириш тўғрисидаги, тузатишлар киритилган №300/2008 Coll. Қонунга мувофиқ ҳужжатларни ўзгартириш йўли билан тузилган). «Zobrazit oveřovací doložku» («Текширув натижалари кўрсатилсин») тугмачаси босилганда экранда электрон кўринишдаги сертификат намоён бўлади. Унинг матни қоғоз ташувчисидаги ҳужжат матнига мос келиши керак.

Сертификат қалбаки бўлса, штрих-код рақами қайд этилиб «Ověřit» тугмачаси босилганда қуйидагича хабар берилади: «Dokument nevznikl provedením konverze dokumentů podle zákona č. 300/2008 Sb., o elektronických úkonech a autorizované konverzi dokumentů, v platném znění» (ҳужжат Электрон ҳужжатлар ва ҳужжатларни санкцияланган тарзда ўзгартириш тўғрисидаги, тузатишлар киритилган №300/2008 Coll. Қонунга мувофиқ ҳужжатларни ўзгартириш йўли билан тузилмаган). Бу ҳолда Чехия Республикаси билан солиқ келишувини қўллаш мақсадида сертификатни қабул қилиб бўлмайди.

4. Испания Қироллигининг Солиқ агентлиги сайтида (инглизча версиясида) Document check using the secure verification code (CSV) – Document check using the secure verification code бўлимига кириш ва «Datos * Código Seguro de Verificación» майдонида резидентлик сертификатида кўрсатилган назорат кодини қайд этиш лозим.

Ҳужжат ҳақиқий бўлганда рўйхатдан ўтказилган ва солиқ органларининг маълумотлар базаларида сақланаётган солиқ резидентлиги маълумотномасининг электрон версияси экранда намоён бўлади.

 

5. Беларусь Республикаси солиқ органлари томонидан берилган электрон резидентлик сертификатининг ҳақиқийлигини текшириш учун қуйидаги ҳавола орқали кириш керак: http://www.portal.nalog.gov.by/web/nalog/cerverif

Сўнг норезидент томонидан тақдим этилган ҳужжатдаги хавфсизликни текшириш кодини тегишли дарчада қайд этиш лозим.
«Мен робот эмасман» белгисини босиб, хатти-ҳаракатларни тасдиқлаш учун берилган рақамлар тўпламини тасдиқлаш лозим.

Хорижий солиқ хизматларининг ҳаммаси ҳам резидентлик сертификатининг ҳақиқийлигини текшириб кўриш учун ўз ресурсларига киришга рухсат бермайди. Хусусан, Қозоғистонда фақат ариза берувчи резидент ушбу хизматдан фойдалана олади. Бунда Қозоғистон солиқ органлари сертификатнинг асл нусхасини қоғоз ташувчисида тақдим этадилар.

Баъзи мамлакатларда ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш хизмати умуман назарда тутилмаган. Буюк Британия, Исроил, Италия, Хитой, Франция улар жумласига киради.

 

Диққат
Резидентлик сертификати электрон шаклда тақдим этилган, бироқ уни берган давлат органининг сайтида текшириш мумкин бўлмаса, солиқ органлари уни тан олмайдилар. Бу ҳолда бюджетга солиқ тўлаш керак бўлади.

 

Шу тариқа, барча мамлакатлар ҳам хорижий етказиб берувчининг резидентлигини онлайн текшириш имконини бермайди. Бироқ уларнинг рўйхати вақт ўтиши билан кенгайиб бориши аниқ.

 

Диққат
Жорий йилнинг 11, 14 ва 18 сентябрь кунлари Радмила КАРИМОВА «2020 йилда хорижий фуқароларнинг даромадларига қандай солиқ солинади» онлайн-курсини ўтказади. Ушбу мавзу юзасидан саволларингиз бўлса, уларни webinar@cpr.uz манзилига йўллашингиз мумкин. Машғулотлар пайтида жавоб оласиз.

 

ТИФ ТИФ ТИФ /uz/publish/doc/text162108_soliq_rezidentligi_sertifikati_bilan_bogliq_muamolardan_qanday_qochib_qutulish_mumkin