Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Асосий воситалар таркибида хато тарзда “ИХЖ” ҳисобда турса, нима қилиш керак
“Корхонанинг ҳисоб сиёсатида мол-мулкни асосий воситалар жумласига киритиш мезонлари ёзилган - 1 йилдан ортиқ хизмат муддати, қиймати ЭКИҲнинг 20 бараваридан кўп. Текширув чоғида 0190 асосий воситалар счётига бир неча йил олдин харид қилиш пайтида қиймати ЭКИҲнинг 20 бараваридан кам бўлган инвентарь хато тарзда киритилганлиги аниқланди. Тегишинча, ушбу йилларда унга амортизация ҳисобланган. Ушбу мол-мулкни 1080-счётига ўтказиш ва жорий молия йилида қолдиқ қиймати бўйича тўлиқ харажатларга ҳисобдан чиқариш мумкинми?”.
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси департаменти директори ўринбосари Асал ХАШИМОВА жавоб берди:
– Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган активлар киритилади :
- хизмат муддати 1 йилдан ошмайдиган;
- хизмат муддатидан қатъи назар харид қилиш пайтида қиймати бир бирлик (комплект) учун БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда бўлган активлар.
Шунингдек, хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига киритиладиган моддий активлар рўйхати белгиланган.
Йиллик молиявий ҳисоботни тайёрлаш мақсадида ёки бошқа асосларга биноан ўтказиладиган инвентаризация чоғида активларнинг уларни харид қилиш санасида белгиланган мезонларга мувофиқ келиши текширилади. Моддий активлар таснифлагичида хатоларни ўз вақтида аниқламаслик, қоидага кўра - бу инвентаризация ва ички назоратга юзаки ёндашувнинг оқибати.
Корхона раҳбари активларни инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг камроқ чегарасини белгилаши мумкин.
Ҳисоб сиёсатида активларни инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг гуруҳи ёки туридан қатъи назар - инвентарь таркибида ҳисобга олиш учун активлар қийматининг БҲМда бир хил чегараси белгиланади. Зарурат бўлганда инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг аниқ рўйхатини тасдиқлаш мумкин.
БҲМ миқдорининг кейинчалик ўзгариши илгари активларни харид қилиш санасида белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига киритилган активларга таъсир кўрсатмайди.
Келтирилган вазиятда инвентарни “Бошқа асосий воситалар” 0190-счётидан “Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” 1080-счётига ўтказган ҳолда хатони тузатиш зарур.
АВлар таркибидан ТМЗ таркибига ўтказилган активларнинг таннархи уларнинг баланс (қолдиқ) қиймати бўйича белгиланади . Корхонада активга нисбатан назорат қилиш ва мулк ҳуқуқи сақланиб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, АВнинг ТМЗ таркибига ўтказилиши “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” 9210-счётида акс эттирилмайди”.
Ҳисоботни қайта топшириш зарурми
Бу ўтган йилларда йўл қўйилган хатоларнинг муҳимлигига боғлиқ :
- жорий ҳамда ўтган йил ҳисобот маълумотларидаги (улар тасдиқланганидан кейин) тузатишлар унинг маълумотларини бузишлар аниқланган ҳисобот даври учун тузилган ҳисоботда амалга оширилади. Тузатишлар ҳисобот даври (чорак, йил бошидан) учун маълумотларга киритилади;
- ўтган даврда йўл қўйилган фундаментал (муҳим) хатоларни тузатиш суммаси молиявий ҳисоботда йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини (8700) ўзгартириш ҳамда активлар, мажбуриятлар ва хусусий капиталнинг бошқа моддаларига тегишли тузатишлар киритиш йўли билан акс эттирилиши мумкин;
- агар йиллик молиявий ҳисоботни текшириш чоғида даромадларни яшириш ёки молиявий натижаларни камайтириб кўрсатиш аниқланган бўлса, бухгалтерия ҳисоби ва ўтган йил учун молиявий ҳисоботга тузатишлар киритилмайди, балки жорий йилда “Ўтган йиллар фойдалари” 9340-счётида - ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдаси сифатида акс эттирилади.
Қандай расмийлаштирилади
Бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитларини киритган ҳолда, АВни инвентарь таркибига ўтказиш тўғрисида далолатномани мустақил равишда ишлаб чиқишингиз мумкин. Ҳужжатнинг санаси сифатида хато аниқланган санани кўрсатинг.
Бухгалтерия ўтказмалари:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
|
Активни АВдан ТМЗ таркибига АВнинг қолдиқ қиймати бўйича ўтказиш |
||
Жамланган амортизацияни ҳисобдан чиқариш |
||
Инвентарь қийматини харажатларга ҳисобдан чиқариш |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
|
Фойдаланишга топширилган инвентарь қийматини акс эттириш |
|
|
Ишга яроқсиз ҳолга келганда инвентарь қийматини балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқариш |
|