Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
“Балансдан ташқари” ИХЖ қандай реализация қилинади
Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган инвентарь ва хўжалик жиҳозларини (ИХЖ) сотиш бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Ушбу даромаддан қандайдир солиқлар тўланадими?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
– Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари фойдаланишга топширилганда уларнинг қиймати тўлиқлигича ишлаб чиқариш харажатларига ёки давр харажатларига ҳисобдан чиқарилди ҳамда бир вақтнинг ўзида - балансдан ташқари 014-счётда акс эттирилди . Сотишдан олдин, уларни балансга бошқа операцион даромад сифатида соф реализация қиймати бўйича янгидан кирим қилинг .
ТМЗ бирлигининг жорий қийматини (соф реализация қийматини) тасдиқлаш учун қуйидагилардан фойдаланишингиз мумкин :
- ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржаларидан ёзма шаклда олинган ТМЗлар ўхшаш бирлигининг жорий қиймати (нархи) тўғрисида маълумотлар;
- харид қилиш санасида (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганида) чет эл валютасида ТМЗлар бирлигининг таннархи тўғрисида маълумотлар, бунда чет эл валюталари курсларининг МБ томонидан қайта баҳолашни ўтказиш санаси ва ТМЗларнинг тегишли бирлигини харид қилиш санасида белгиланган миллий валютага (сўмга) нисбати сифатида аниқланадиган ҳисоб-китоб коэффициенти қўлланилади;
- давлат органларидаги маълумотлар;
- қайта баҳолашни ўтказиш даврида ОАВ ва махсус адабиётларда чоп этилган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
- баҳоловчининг ТМЗ бирлигининг жорий қиймати тўғрисидаги ҳисоботи.
Амалиётда балансдан ташқарида ҳисобга олинадиган ИХЖни кирим қилиш ва сотиш операциялари бир вақтнинг ўзида -сотиш нархи бўйича амалга оширилади. ИХЖ 4-сон БҲМСнинг 7-бобида белгиланган қоидаларга мувофиқ реализация қилинади.
Солиқ солиш
1. ИХЖни кирим қилиш чоғида даромад юзага келади, у фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида жами даромадга киритилади .
2. ИХЖни сотиш - бу ҚҚС солинадиган товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади .
Ҳисобот
- “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” 2-сон шаклида ушбу даромадни 090-“Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар” сатрида кўрсатинг.
- Фойда солиғи ҳисоб-китобида ИХЖни кирим қилишдан олинган даромад суммасини Ҳисоб-китобга 1-илованинг 221-сатрида кўрсатинг.
- Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида ИХЖни кирим қилишдан олинган ва уларни реализация қилишдан олинган - иккита “бошқа” даромад акс эттирилади:
1) ИХЖни кирим қилишдан олинган “бошқа” даромад суммаси шакллантирилган бир томонлама ЭҲФ асосида айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илованинг 0404 ва 040-сатрида ва шу ҳисоб-китобнинг 020-сатрида автоматик тарзда акс эттирилади.
Эътибор беринг
Реализациядан ташқари даромадларга умумлаштирилган ҳолда бир томонлама ЭҲФни расмийлаштирган ҳолда “Бошқа даромадлар” шаклини танланг.
Эслатиб ўтамиз: умумлаштирилган ҳолда бир томонлама ЭҲФ товарлар (хизматлар) реализация қилинган календарь ойдан кейинги ойнинг 5 кунига қадар - календарь ойнинг охирги кунидаги сана билан шакллантирилади.
2) ИХЖни реализация қилишдан олинган “бошқа” даромад суммаси харидорга тақдим этилган ЭҲФ асосида айланадан олинадиган солиқ ҳисоб-киобида - Ҳисоб-китобга 1-илованинг 040, 0401 ва 04011-сатрлари ва шу Ҳисоб-китобнинг 20-сатрида автоматик тарзда акс эттирилади.
ҚҚС ҳисоб-китобида ҳисобланган ҚҚС суммаси харидорга тақдим этилган ЭҲФда автоматик тарзда акс эттирилади.
Ўтказмалар
Шартли мисолни кўриб чиқамиз. Корхонада зарур бўлмаган калькулятор ва турли майда компьютер техникасига харидор топилди. ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 575 000 сўмга шартнома тузилди.
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
Сумма |
|
Дебет |
Кредит |
||
Бир томонлама ЭҲФга асосан: |
|||
Соф реализация қиймати бўйича ИХЖ кирим қилинди. Бир вақтнинг ўзида улар балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқарилди |
500 000 |
||
|
900 000 |
||
Харидорга тақдим этилган ЭҲФга асосан қуйидагилар акс эттирилди: |
|||
ИХЖнинг чиқиб кетиши |
500 000 |
||
Ушбу операция бўйича ҚҚС ҳисобланди (500 000 х 15%) |
75 000 |
||
Харидорнинг дебиторлик қарзи юзага келади |
575 000 |