ТМЗларнинг чиқиб кетиши қандай ҳисобга олинади

27.04.2021
author avatar

Шарофитдин Ҳайдаров

Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори ўринбосари
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ТМЗни балансдан ҳисобдан чиқариш;
– ТМЗни чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш;
– материалларни тугатиш;
– материалларни реализация қилиш;
– материалларни айирбошлаш;
– материалларни бепул бериш;
– материалларни бошқа ташкилотнинг устав капиталига бериш;
– материаллар камомади ёки йўқотилиши;
– чиқиб кетаётган таъсисчига материалларни бериш;
– материалларни чиқиб кетишидан солиқ оқибатлари.

 

ТМЗ қачон баланс ҳисобидан чиқарилади

Қуйидаги ҳолларда чиқиб кетаётган ТМЗнинг қийматини балансдан чиқаринг :

  • реализация қилинганда;
  • бошқа ташкилотнинг устав капиталига берилганда;
  • чиқиб кетаётган таъсисчига берилганда;
  • бепул берилганда;
  • айирбошланганда;
  • сақлаш муддати тугагач яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатилганда (йўқ қилиш);
  • камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланганда;
  • бошқа операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилганда.

 

ТМЗни чиқиб кетишидан молиявий натижа қандай аниқланади

Материалларни (1000-счётлар) чиқиб кетишидан молиявий натижани қуйидаги формула орқали аниқланг :

МН = Д – БҚ – ҚҚС,

бу ерда:
МН – молиявий натижа;
Д – даромад;
БҚ – баланс қиймати;
ҚҚС – қўшилган қиймат солиғи (тўловчилар учун).


Бу – умумий формула. Айрим ҳолларда даромад (тушум) бўлмаслиги мумкин.

Ҳисобда 9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётидан фойдаланинг. Счётнинг кредитида «+» белгиси орқали даромадни (тушумни) акс эттиринг. Дебети бўйича –...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг