Харидорнинг таралари қандай ҳисобга олинади

preview

“ҚҚС тўловчиси бўлган корхона тайёр маҳсулотни ПЭТ-қадоқда ишлаб чиқаради ва чакана реализация қилади. Шунингдек, биз билан шартнома тузиб, ўзларининг ПЭТ-қадоқларини тақдим этадиган харидорлар ҳам мавжуд. Бу ҳолда маҳсулотнинг нархи улар учун - арзонроқ. Харидор томонидан унинг маҳсулотини қадоқлаш учун тақдим этиладиган таралар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?”.

Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

 

- Тараларни ҳисобга олиш 4-сон БҲМС "Товар-моддий захиралар"нинг 9-боби билан тартибга солинади.

Агар шартномага асосан маҳсулотни реализация қилишда тарани харидорнинг ўзи тақдим этса, унга бўлган мулк ҳуқуқи харидордан етказиб берувчига ўтмайди. Етказиб берувчи уни балансга кирим қилмайди. Таранинг сизга (етказиб берувчига) берилиши ва унинг харидорга қайтарилишини қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштиринг.

Харидорга тарада реализация қилинадиган маҳсулотнинг қиймати таранинг қийматини ўз ичига олмайди. Тарани қайтариш товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди  .

Кўриб чиқилаётган масалада иккита вазиятни фарқлаш лозим:

1) товар (тайёр маҳсулот) ҳар қандай тарага қадоқланиши мумкин бўлган ва бунда унинг хусусиятлари ва сифати бузилмайдиган вазият;

2) бунинг имконияти бўлмаган вазият.

Масалан, биринчи ҳолатда корхона ўзининг ҳудудини таъмирлаш учун бўёқ сотиб олди ва дарҳол уни ўзининг тарасига – 5 литрли ПЭТ-канистр ёки 20 литрли бочкага қадоқлашни илтимос қилди. Бу вазиятда товарнинг сифати ва хусусиятлари бузилмайди, унинг қадоғи - тарасига боғлиқ эмас.

Қайтаришга тўғри келадиган тарани балансдан ташқари – 002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” счётида акс эттиринг. Кўриб чиқилаётган вазиятда гаров суммаси мавжуд эмас, демак, сиз олинган ПЭТ-қадоқлар сонини қабул қилиш-топшириш далолатномасида кўрсатилган нарх бўйича 002-счётига кирим қиласиз.

Ўтказмалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни 

Дебет 

Кредит 

Қайтарилиши лозим бўлган тара балансдан ташқари ҳисобга қабул қилинди

002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар”

 

Қайтарилиши лозим бўлган тара мулкдорга қайтарилди

 

002 “Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар”

Агарда, корхона кейинчалик қайта сотиш учун сут сотиб олса ва уни ўзининг логотипли ПЭТ-шаклларига қуйишни илтимос қилса, бу энди давал хом ашёни қайта ишлаш бўйича хизматлар кўрсатиш бўлади. Ва тегишинча, ҳисобга олиш Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юритилиши керак. Бу ҳолда буюртмачи томонидан берилган ПЭТ-шаклларини балансдан ташқари 003 “Қайта ишловга қабул қилинган материаллар” счётига кирим қилиш зарур бўлади. Қуйидаги тушунтиришда бу ҳақда батафсил ўқинг:

 

 

 

 

ТМЗ ТМЗ ТМЗ /uz/publish/doc/text182933_haridorning_taralari_qanday_hisobga_olinadi