Махсус кийим қийматини иш ҳақидан ушлаб қолишга ҚҚС солинадими

preview

“ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган корхона махсус кийим сотиб олиб, уларни ходимларга бепул беради. Унинг ҳисоби балансдан ташқари 014-счётида юритилади. Корхонанинг локал ҳужжатига асосан, агар ходим махсус кийимдан фойдаланиш муддати ўтгунга қадар ишдан бўшаса, унинг иш ҳақидан кийимнинг қолдиқ қиймати ушлаб қолинади”.

Махсус кийим қийматини ишдан бўшаётган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҚҚС бўйича айланма ҳисобланадими ва у қандай бухгалтерия ўтказмалари билан акс эттирилади? Буни “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА тушунтирди:

 

- Жисмоний шахсларга меҳнатга ҳақ тўлаш ҳисобига товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш) - бу ҚҚС ҳисоблаб чиқариш мақсадларида реализация қилиш бўйича айланма .

Ишдан бўшаётган ходимнинг иш ҳақидан унга берилган махсус кийимнинг қийматини ушлаб қолиш чоғида ҚҚС ҳисобланг. Солиқ базаси бу ҳолда солиқни ўз ичига олган ушлаб қолиш суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади .

Махсус кийимни реализация қилишдан олдин корхона балансига реализация қилишнинг соф қиймати бўйича қайта кирим қилинг, бир вақтнинг ўзида бошқа операцион даромадни акс эттиринг .

Реализация қилишнинг соф қиймати - бу ТМЗни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва реализация қилиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қиймати .

Махсус кийим қийматини иш ҳақидан ушлаб қолиш билан боғлиқ вазиятда уни реализация қилишнинг соф қиймати (ва, қоидага кўра, ушлаб қолиш суммаси) деб унинг қолдиқ қиймати ҳисобланиши мумкин. Яъни – ходим ишдан бўшаган пайтда фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда сотиб олиш қиймати.

Махсус кийимни балансга кирим қилишдан олинган даромадни фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда жами даромад таркибига киритинг .

Махсус кийимнинг чиқиб кетишидан (реализация қилишдан) кўрилган зарар – бу фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланадиган харажат .

Ўтказмалар:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Махсус кийим активлар таркибига ўтказилганлиги муносабати билан балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқарилди

 

014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари”

Махсус кийим корхона балансига кирим қилинди

1090 “Бошқа материаллар”

9390 “Бошқа операцион даромадлар”

Махсус кийим қийматининг ишдан бўшаётган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши акс эттирилди

6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар”

9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

Махсус кийимни реализация қилишда ҚҚС ҳисобланди

9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)”

Махсус кийимнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди

9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

1090 “Бошқа материаллар”

Махсус кийимнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар акс эттирилди

9430 “Бошқа операцион харажатлар”

9220 “Бошқа активларнинг чиқиб кетиши”

ТМЗ ТМЗ ТМЗ /uz/publish/doc/text183153_mahsus_kiyim_qiymatini_ish_haqidan_ushlab_qolishga_qqs_solinadimi