Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ЯТТнинг даромади 100 млн сўмдан ошди. Кейин нима бўлади?
Якка тартибдаги тадбиркорнинг айланмаси 100 млн сўмдан ошди. Қайси пайтдан эътиборан у айланмадан олинадиган солиқ ёки фойда солиғи ва ҚҚС тўлашни бошлаши ҳамда ушбу муддат ўтказиб юборилган бўлса, нима қилиш лозимлигини buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ тушунтирди:
– 2019 йил 1 январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ солиш тизими умуман ўзгарди. Юридик шахсларда бўлгани каби, ЯТТга солиқ солиш товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадга боғлиқ .
Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади календарь йилида 100 млн сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак .
Даромаднинг миқдори календарь йили давомида ўсиб борувчи якун билан аниқланади. Фаолиятнинг бир неча тури билан шуғулланувчи ЯТТ учун у барча фаолиятидан товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромадидан келиб чиқиб аниқланади .
Эслатиб ўтаман!
Қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўловчи бўлган ЯТТ унинг даромади 100 млн сўмдан ошган бутун ой учун солиқни тўлиқ тўлайди.
Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш
ЯТТ унинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган пайтдан эътиборан айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтади .
ЯТТ чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади, I чоракда (январь-март) у қуйидаги даромадларни олди:
Фаолият тури |
Январь, млн сўм |
Февраль, млн сўм |
Март, млн сўм |
Жами чорак учун, млн сўм |
Чакана савдо |
25 |
24 |
32 |
81 |
Хизматлар кўрсатиш |
7 |
10 |
8 |
25 |
|
106 |
Асосий фаолият - чакана савдодан (81 млн сўм) олинган даромад 100 млн сўмдан ошмаганлигига қарамай, солиқ солиш тизимини аниқлаш учун жами даромад (81 + 25 = 106) олинади. Шу боис март ойида ЯТТ айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтади.
ЯТТ қуйидагиларни тўлайди:
- 15 мартдан кечиктирмай - март учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС (иккита фаолият тури бўйича) ;
- 15 апрелдан кечиктирмай - айланмадан олинадиган солиқ (100 млн сўмдан ошган даромадни кўрсатган ҳолда . Бизнинг мисолимизда - 6 млн сўм).
Шунингдек ЯТТ қуйидагиларни тақдим этиши керак:
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш
ЯТТ ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий ёки мажбурий тартибда ўтиши мумкин.
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга мажбурий ўтиш
Солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган даромади 1 млрд сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак .
Мажбурий тартибда ҚҚС тўлашга ўтаётган ЯТТ солиқ органига мажбурий тартибда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза бериши керак. Ариза солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ тўловчининг ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтиши керак бўлган ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилиши керак .
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий ўтиш
Даромади 100 млн сўмдан ошган, бироқ 1 млрд сўмга етмаган ЯТТ ошган санадан 5 кундан кечиктирмай ихтиёрий тартибда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берган ҳолда ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга ўтишлари мумкин . Агар ариза кўрсатилган санада тақдим этилмаган бўлса, ЯТТ айланмадан олинадиган солиқни тўлайди.
ҚҚС ва фойда солиғи тўловчилари бўлган ЯТТ уларда ҚҚСни акс эттирган ҳолда ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишлари керак.
Улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳақли. Бундай тартибдаги солиқ базаси жами даромаднинг 25%и миқдорида белгиланади .
ЯТТнинг даромади 100 млн сўмдан ошди, бироқ у ЖШДС тўлашда давом этди
Амалиётда кўпинча ЯТТ даромад ҳажмини кузатиб бормайди ва даромади аллақачон 100 млн сўмдан ошган бўлса ва тадбиркор айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши керак бўлган бўлсада, қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашда давом этади.
Сиз даромадингиз 100 млн сўмга етган пайтни ўтказиб юборган бўлсангиз:
- Бу қайси ойда рўй берганлигини аниқланг, сабаби ошган пайтдан эътиборан сиз айланмадан олинадиган солиқни тўлашингиз ва тегишинча, ҳар чоракда ушбу солиқ бўйича ҳисобот тақдим этишингиз керак.
- Қайси ойдан бошлаб ЖШДС тўлаш ҳуқуқини йўқотганлигингизни кўрсатган ҳолда, кейинги ойлар учун қатъий белгиланган солиқ бўйича ҳисоблашларни бекор қилиш ва уларни айланмадан олинадиган солиқ ҳисобига ҳисобга олиш ёки қайтариш илтимоси билан ДСХОга хат юборинг.
Февралда ЯТТнинг хизматлар кўрсатишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошди, бироқ тадбиркор қатъий белигиланган солиқни тўлашда давом этди. Сентябрда у ошишни аниқлади, бунда даромад 1 млрд сўмга етмади.
Февралдан бошлаб ЯТТ айланмадан олинадиган солиқни тўловчи ҳисобланади, у Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини:
- I чорак учун, январь–март учун 100 млн сўмга камайган даромадни кўрсатган ҳолда;
- II чорак учун, январь–июнь учун 100 млн сўмга камайган даромадни кўрсатган ҳолда тақдим этиши керак.
Тақдим этилган ҳисоб-китобларга биноан у айланмадан олинадиган солиқни ва ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеняни тўлаши керак.
ЯТТ мартдан августга қадар қатъий белгиланган миқдорлаги ЖШДСни ноқонуний тўлаган. У фаолиятни амалга ошириш жойидаги ДСХОга унинг даромади 100 млн сўмдан ошганлиги ва у ЖШДС тўлаш ҳуқуқини йўқотганлиги боис март-август учун ЖШДС бўйича ҳисоблашларни бекор қилиш илтимоси билан мурожаат қилиши керак. Шу хатнинг ўзида ЖШДСни айланмадан олинадиган солиқ бўйича қарз ҳисобига ҳисобга олиш ёки қайтаришни сўраши зарур.