10 июнгача бухгалтер нима қилиши керак

preview

Мана, ёз ҳам келди, бухгалтерлар янги ҳисобот даври – июнь ойини қаршиладилар, улар жорий тўловларни ҳисоблашлари ва тўлашлари, солиқ органларига зарур солиқ ҳисоботларини тақдим этишлари лозим.

Календардаги 10 июнь санаси – 2019 йил июнь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 164-моддаси 3 ва 4-қисмлари) эканлигига ҳурматли бухгалтерларимизнинг эътиборини қаратамиз.

Ҳисобот даврида тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойда 200 ЭКИҲдан кам миқдорни ташкил этадиган корхоналар фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўламайди.

Материални ўқишни тавсия этамиз.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, ЯСТни тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган биринчи чорак учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 354-моддаси 3-қисми). Яъни 2019 йил 1 январдан ЯСТни тўлашдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтган солиқ тўловчилар преференцияни қўллаб, шу йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўламаганлар. Шу тариқа, шу йилнинг II чораги, хусусан, май, июнь ойлари учун белгиланган тартибда жорий тўловларни тўлаш зарур.  

Бундан ташқари, 10 июнь:

  • 2019 йил апрель ойи учун акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 239-моддаси 1-қисми ва 240-моддаси);
  • 2019 йил июнь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни *** (Солиқ кодексининг 271-моддаси 5-қисми). 

Батафсил – материалда;

  • бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51%дан кам бўлмаган савдо комплекслари 2019 йил май ойи учун олинган даромадлар ва маблағларни бюджетга ўтказиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни (Солиқ кодексининг 387-моддаси 5, 6 ва 7-қисмлари).

___________________ 

***Микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно, улар жорий тўловларни йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар.