19 ва 20 январдаги солиқ ҳисоботлари 1 кун кечикиб топширилиши мумкин

preview

ДСҚнинг маълум қилишича, тақдим этиш муддати 19 ва 20 январда тугайдиган солиқ ҳисоботларини 1 кунга кечикиб топширганлик учун жарималар қўлланилмайди. Шунингдек бундай кечикиш солиқ тўловчиларнинг солиқ хатари гуруҳига таъсир кўрсатмайди.

 

Муддатлар узайтирилишига «my.soliq.uz даги электрон солиқ хизматлари электрон ҳисобот порталида интерактив хизматлар ишида юзага келган айрим техник носозликлар» сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 19 январь:

  • 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритадиган норезидент юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни .

Ушбу ҳисоботларни белгиланган санада топшира олмаганлар жарималарни тўламаган ҳолда ҳисоботларни 20 январь куни топширишлари мумкин.

Ўз навбатида, 20 январь:

  • 2021 йил декабрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
  • 2021 йилнинг IV чораги учун товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланмаси бир ойда 1 млрд сўмдан ошмайдиган ҚҚС тўловчилар томонидан ҳисоботни тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни  ;
  • солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан 2022 йил январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлмаган  юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;

  • 2021 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
  • 2021 йил декабрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • 2021 йил IV чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • 2021 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

Ушбу ҳисоботни топширишнинг сўнгги куни 21 январга кўчирилган.

 

 

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text177950_19_va_20_yanvardagi_soliq_hisobotlari_1_kun_kechikib_topshirilishi_mumkin