Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
1 февралдан ижтимоий нафақалар миқдори қандай ўзгарди
Президентнинг 31.01.2024 йилдаги ПФ-24 сонли Фармони билан 2024 йил 1 февралдан бошлаб пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилди.
Қонунчиликдаги янгиликларини ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эндиликда қуйидаги ижтимоий таъминот турларининг минимал миқдори ойига 621 минг сўмни (илгари – 568 минг сўм) ташкил этади:
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга нафақа;
- қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда иш стажи тўлиқ бўлмаганда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори;
- ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа;
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа. Кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўм;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори.