«1C: Бухгалтерия» 8.3 – бухгалтернинг ишончли ёрдамчиси!

preview

Бугунги кунда Ўзбекистонда бухгалтерия юритиш учун энг оммабоп дастур (ДТ) «1C: Бухгалтерия» эканлиги сир эмас. Бироқ, кўплаб бухгалтерлар ҳали ҳам ушбу дастурий таъминотнинг 7.7 версиясидан яхшироқ версияси йўқ деган фикрда. Нима учун 7.7 дан 8.3 қулайроқ? 8.3 долзарб версиясининг фойдали хусусияти нимада?

«Balance Calculate» ХК аутсорсинг компанияси раҳбари, «Profi-Training» бизнес мактабининг сертификатланган мураббийи Венера МАЛИКОВА «1С: Бухгалтерия 8.3» ҳақида мулоҳаза юритади:


– Ҳисобини батафсил юритиш, янада кўпроқ автоматлаштириш ва маълумотларни киритишда вақтни тежаш – бухгалтерия ҳисобини юритишдаги бугунги вазифаларни ҳал қилиш учун дастурдан талаб қилинадиган жиҳатлар.

Келинг, бир нечта мисолларни кўриб чиқамиз.

Ҳозир Ўзбекистонда товарлар импорти фаол ривожланмоқда. Кўп ҳолларда ҳатто битта туркумдаги товарларни харид қилиш бўйича қўшимча харажатлар фарқланиши мумкин. Масалан, битта позицияга божхонада акциз солиғи солиниши мумкин, иккинчисига эса йўқ. Ёки битта товар иккинчисидан олдинроқ ИМ-40 режимида расмийлаштирилиб, божхона тўловлари миқдори фарқ қилиши мумкин.

«1C: Бухгалтерия» 7.7 версиясида бухгалтер «Қўшимча сотиб олиш харажатлари» ҳужжати ёрдамида муайян турдаги харажатларни қўшимча ўзгартиришларсиз ҳисобга ололмайди, сабаби ушбу ҳужжат «Товарларнинг келиб тушиши» ҳужжатига боғланиши назарда тутилган. Шунинг учун айрим харажатларни «Қўлда киритилган операциялар» ҳужжати ёрдамида маълумотлар базасига киритишга тўғри келади.


1-тасвир.
1C 7.7 версиясида қўшимча харажатларни киритиш – қўшимча харажатларни аниқ позицияга киритиш имконисиз фақат ТМЗ/НМА/АВ келиб тушиши ҳужжатини танлаш имконияти.

8.3 версияси муайян товар учун харажатларни ажратиш имконини берибгина қолмай, балки буни амалга ошириш учун бир нечта вариантни ҳам таклиф этади:

  • келиб тушиш ҳужжатига мувофиқ тўлдириш;
  • товарни келиб тушган муайян товардан танлаш;
  • номенклатура рўйхатидаги товарни қўшиш.


2-тасвир.
1C 8.3 версиясида қўшимча харажатларни киритиш – келиб тушган товарлардан номенклатуранинг муайян позициясини танлаш имконияти, бу сотиб олинган товарларнинг тўғри таннархини беради

«1C: Бухгалтерия 8.3» версиясининг яна бир қулай имконияти шундаки, тўлов ҳужжатига ишлов берилаётганда тўлов/тушум қайси счётга – аванс счётига ёки қарзни тўлаш учун счётга киритилиши автоматик равишда белгиланади. Бу жуда кўп вақтни тежайди! Чунки бухгалтер қанчалик эътиборли бўлмасин, чалғиши оқибатида тўлов учун аванс ўрнига харидордан тушум ёки тўловни киритиши эҳтимоли доим мавжуд бўлади. Бу эса, ўз навбатида, айланма-сальдо қайдномаси «қизариши»га олиб келади, бухгалтер йўл қўйилган хатоларни қидиришига тўғри келади.

«1С: Бухгалтерия 7.7»да қўшимча ўзгартиришларсиз ва, тегишинча, харажатларсиз амалга ошириб бўлмайдиган жуда кўп жиҳатлар мавжуд. Булар – ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг ҳаракатланишини юклаш, хорижий валюталар курсларини автоматик равишда юклаш, солиқ органларига ҳисоботларни автоматик равишда юбориш ва ҳ.к.

Амалиётчи бухгалтер дастурнинг янада замонавий версияси – «1C: Бухгалтерия 8.3»га ўтишга қарор қилганда бундай имкониятлар тўғрисида билиб олиши мумкин. Бошловчи бухгалтерлар эса дастурнинг айнан ушбу версиясида ишлаш кўникмаларини ўзлаштирганлари маъқул, чунки потенциал иш берувчилар ундан кўпроқ фойдаланадилар.

Profi Training онлайн-курсининг атиги 7 та машғулотида «1С: Бухгалтерия 8.3»ни ўзлаштириш мумкин.

Онлайн-курс 19 апрель (душанба) куни соат 19:00 да бошланади.

https://t.me/ProfitEventsBot?start=1 телеграм-боти ёки (+998) 90 957-24-27 телефон рақами орқали курсга ёзилишга улгуринг.

                                   
Реклама ҳуқуқи асосида.