2021 йил 1 августдан нима ўзгаради

preview

1 августдан қонунчиликка навбатдаги ўзгартиришлар тўплами кучга киради. Тафсилотлар - buxgalter.uz шарҳида.


Демак, 1 августдан бошлаб:

1. Ер участкалари ажратишнинг янги тартиби кучга киради, ҳокимликлар ер масалалари бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқини йўқотади .

2. Ташқи савдо контрактларининг янги турлари киритилмоқда. 08.07.2021 йилдаги 429-сон ВМҚ туфайли ТИФ иштирокчилари қуйидаги ҳуқуққа эга бўлишади:

  • хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам хом ашёни қайта ишлаш операцияларини амалга ошириш;
  • хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотиш;
  • томонлар келишувига кўра, ташқи савдо контрактлари ва тўлов инвойсларида валютани белгилаш (аввалроқ фақат хорижий валютани кўрсатиш мумкин бўлган).

3. Тендерлар натижалари очиқ эълон қилиниши туфайли давлат харидлари шаффофроқ бўлади .

4. Туроператорлар фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни тасдиқловчи суғурта полисисиз фаолият кўрсата олишмайди. “Чиқиш туризми” йўналиши бўйича фаолият кўрсатувчи туроператорлар учун $15 минг эквиваленти миқдоридаги маблағларни Хавфсиз туризм жамғармасига заҳира қилиб қўйиш (Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида) талаби жорий этилади .

5. Автомактабларда ўқиш учун ариза бериш тартиби ўзгаради. Ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш учун барча зарур ҳужжатлар фақат ЯИДХП орқали тақдим этилади. .

6. НТТга таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50%игача (бироқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг қонунчиликда белгиланган минимал ставкасининг 50% миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда) қоплаб берилади.

Имтиёз 2024 йил 1 январга қадар амал қилади. Ушбу тартиб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида фаолият кўрсатувчи НТТга татбиқ қилинмайди.


Саида Ж
ОНИЗОҚОВА тайёрлади

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text171515_2021_yil_1_avgustdan_nima_uzgaradi