Апрель ойида фойдали бўлади:
2026 йил якунига қадар бухгалтерларнинг янги касб стандартлари ишлаб чиқилади (ПҚ-345-сон)
Бугунги кунда бухгалтерлар учун тўртта стандарт амал қилмоқда. Уларни бир-биридан мустақил равишда Бандлик вазирлиги (4–7-даражалар), Марказий банк (5–8-даражалар), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ғалати туюлса-да, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси (Ўрмон хўжалиги ва яшил зоналарни кенгайтириш агентлиги) ишлаб чиққан. Улардан учтаси – тармоқ стандартлари бўлиб, муайян идора учун ёзилган ва малака секторлар ўртасида ўтмайди.
Ушбу тарқоқ стандартлар сифатли таълим стандартлари ва ўқув дастурларини, малака ошириш дастурларига ҳамда малакани мустақил баҳолашга қўйиладиган талабларни шакллантириш учун етарли эмас.
Президентнинг ПҚ-345-сон қарорига мувофиқ 2026 йил якунига қадар янги касбий стандартлар ишлаб чиқилади. Ҳатто уларнинг лойиҳалари аллақачон мавжуд – сиз уларни кўздан кечиришингиз ва ўз таклифларингизни киритишингиз мумкин:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола мавжуд бўлганда ёки таҳририятнинг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
Бешта янги касб стандарти ишлаб чиқувчиси сифатида Ўзбекистон сертификатланган молия мутахассислари уюшмаси (ACFP) чиқди.
16 апрель куни улар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий малака тизимини ривожлантириш институти, касбий бирлашмалар (ACFP, Ўз БАМА) мутахассислари, шунингдек тадбиркорлар ва таълим ташкилотлари вакиллари иштирокида дастлабки муҳокамадан ўтказилди.

Касб стандарти – бу мутахассис малаканинг ҳар бир даражасида нима қилиши, нимани билиши ва нималарни уддалаши кераклигини тавсифловчи ҳужжатдир. Ташкилотнинг ўзи томонидан ёзиладиган лавозим йўриқномаларидан фарқли ўлароқ, касб стандарти – бутун мамлакат учун ягонадир.
Касб стандартлари иш берувчилар учун мажбурий эмас, лекин улар ходимларни ишга қабул қилиш ва баҳолашда уларни қўллашлари мумкин.
Бироқ ушбу стандартлар асосида қуйидагилар амалга оширилади:
- ўрта профессионал ва олий таълим стандартлари, ўқув дастурлари қайта ишлаб чиқилади;
- малака ошириш дастурларига қўйиладиган талаблар шакллантирилади;
- малакани мустақил баҳолаш воситалари ишлаб чиқилади.
Уларнинг қабул қилиниши билан амалиётчи бухгалтерларда дипломсиз ҳам малакани расман тасдиқлаш имконияти пайдо бўлади. Ўз устида ишлаб ўрганган мутахассислар ёки бошқа мутахассислик бўйича таълим олганлар мустақил баҳолашдан ўтишлари ва соҳавий диплом эгалари билан тенг равишда вакансиялар учун рақобатлашишлари мумкин бўлади.
Янги стандартлар:
- бухгалтерия ҳисоби ва молияни бошқаришни аниқ ажратади;
- халқаро ҳисобот стандартлари ва рақамлаштириш талабларини ҳисобга олади;
- тушунарли мартаба поғонасини яратади.
Нималар ўзгаради
Бухгалтер малакасининг тўртта даражаси (ММР бўйича 4–7-даражалар) пайдо бўлади:
- 4-даража – бухгалтер ёрдамчиси (ҳужжатлар билан техник ишлар);
- 5-даража – кичик бизнес бухгалтери (ҳисобнинг тўлиқ цикли);
- 6-даража – ўрта компания бош бухгалтери;
- 7-даража – йирик компания/ЖАТ (жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар) бош бухгалтери (МҲХС, консолидация, ESG).
Алоҳида «Молия менежери» (5–8-даражалар) стандарти – таҳлилчидан молия бўйича директор учун ажратилган.
Шунингдек, қисман малакаларга талаблар пайдо бўлади: бухгалтер-кассир, ҳисоб участкаси бўйича бухгалтер, солиқ бухгалтери, ғазначи ва ҳ.к. Улар ёрдамида тор ихтисослашувларни тасдиқлаш мумкин бўлади.
Лойиҳалар экспертларнинг эътирозларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилади. Жамоатчилик муҳокамасидан сўнг ҳужжатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ касбий кенгашига юборилади. Тахминий муддат – 2026 йилнинг иккинчи ярми.
Лойиҳалар:
Сиз ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни қуйидаги почта қутисига юборишингиз мумкин: ariza@acfp.uz
![]()