• beta

5 сентябргача бухгалтер нима қилиши керак

27.08.2019

5 сентябрь:

  • 2019 йилнинг августида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни  (СК 188-моддаси 1-қисми). 

Масалан, жорий йилнинг 19 августида корхона ходимига унинг таваллуд куни муносабати билан, шунингдек корхона ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун қиймати имтиёзли миқдордан, яъни ЭКИҲнинг 6 бараваридан ошадиган қимматбаҳо совға – компьютер берилди (СК 179-моддаси 14-банди).

Иш берувчи 6 ЭКИҲдан ошадиган совға қийматидан ЖШДС ҳисоблаши ва жорий йилнинг 5 сентябридан кечиктирмай солиқни тўлаши шарт (СК 188-моддаси, 1-қисми).

  • банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни (СК 165-моддаси 4-қисми 1-банди). 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                   Татьяна Лимарева.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг